Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунё, ҳай

Дунё, ҳай
08 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 439 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ДУНЁ, ҲАЙ

Сув юзинда сузган неча кемани,
Бир кун ағдарарсан, соли, дунё, ҳай!
Одам ўғли юрмас бўлса изингдан,
Бунда деб алдарсан, моли, дунё, ҳай!

Билмасмисан, қачон тугайди даминг,
Қабр бўлар бир кун босган қадаминг,
Даврон гардишида ғофил одамнинг,
Устидан соларсан, йўлни, дунё, ҳай!

Хабарсиз келарсан, ёқа тутарсан,
Яхши-ёмон айлаб, доғлаб ўтарсан,
Бир кун ошимизга оғу қотарсан,
Аврамак-чун бериб, боли, дунё, ҳай!

Ороминг йўқ, беқарорсан, тинмассан,
Кеча-кундуз қон ичарсан, қонмассан,
Охир не балонг бор, ортга боқмассан,
Ақлини олдирган дали, дунё, ҳай!

Айлана қиш кечар, ёз, баҳор, куз ҳам,
Анингла мухтасар, тоғ, денгиз, туз (текистлик) ҳам,
Бир куни ўтармиз, устингдан биз ҳам,
Бир ўзинг қоларсан, холи, дунё, ҳай!

Кимларни йўқ этдинг, кимларни сотдинг,
Муҳаммад – Ҳақ расул жонини ютдинг,
Хорун, Қорун, Сулаймонни не этдинг?
Будир сенинг ишинг, балли, дунё, ҳай!

Одам ўғлин солдинг, туканмас дардга,
Ёш-қари йўлингда саргардон ҳамма,
Бир мода эшаксан, келибсан ҳанга,
Ич-ичи ғам била тўла, дунё, ҳай!

Маҳдумқули, дунё сирин билмассан,
Бугун кўрганимиз, тонгга қўймассан,
Неча вақтдан бери, ерсан, тўймассан,
Йиқилгин, ўприлгин, лўли, дунё, ҳай!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort