Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қолмас

Қолмас
11 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 285 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ҚОЛМАС

Чўққилари ханжар, қорли тоғларда,
Туман кўчар, ёғмир кечар, сел қолмас.
Шайдо булбул маскан тутган боғларда,
Хазон турар – барг тўкилар, гул қолмас.

Ҳар ким ичар ул шаробдан, ул жомдан,
Юрак жўшар, ҳар сўз келар забондан,
Келган кечар бу ёлғончи жаҳондан,
Хўжа, саййид, бек, подишо, қул қолмас.

Жонга текса қарриликнинг заҳари,
Бузилади, дил, вужуднинг шаҳари,
Қўлдан кетса йигитликнинг баҳори,
Қувват қочар, тиз букилар, бел қолмас.

Қўлингни торт номардларнинг ошидан,
Минг оч бўлсанг, кечиб ўтма, дошидан,
Қишлоқ кўчган баланд тоғнинг бошида(н),
Дарахт битар, гузар йитар, йўл қолмас.

Маҳдумқули, кимлар берар, ким олар,
Берган-олган ҳеч ким қолмас, гум бўлар,
Кўрар кўзга, дардли бошга қум тўлар,
Ияк кетар, жағинг тушар, тил қолмас.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort