Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кайфият

Кайфият
09 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 243 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

КАЙФИЯТ

Бугун келмай қолдинг илк дафъа,
Ҳайратдаман, бу қандайин ҳол.
Мана, отаётир тонг хафа,
Эсаётир йиғлоқи шамол.

Кезаётир аччиқ ун чекиб,
Нола қилиб. Дайдиб. Увиллаб.
Ҳозир қуёш чиқар жунжикиб,
Атроф бўм-бўш. Атроф ҳувиллар.

Каҳкашонлар гуллаган эрам —
Фалак сўлиб-сўлиб бормоқда.
Кўкни булут босмоқда. Ер ҳам
Жудоликка тўлиб бормоқда.

Айрилиқдан бўлибми зада,
Тинаётир бийрон туйғулар.
Баҳор келаётган бўлса-да,
Япроқ тўкиб дарахтлар йиғлар.

Сўнаётиб, кулгунг ёдимда
Аранг-аранг жаранглар бу кез…
Бугун — куз фасли ҳаётимда,
Бугун — юрагимда хазонрез.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort