Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дўстимнинг боши

Дўстимнинг боши
12 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 405 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

ДЎСТИМНИНГ БОШИ

Боши сирпанчиқмас. Қўнар бахт қуши.
«Бош эмас, — ўйлар у, — осмонбоп юлдуз».
Қўйиб юбормайди лоши бошини,
Оёқлари ерга отади илдиз.
Бахт қуши қайсардир. Юлар-да, учар.
Кўкка парвоз қилар дангал у.
Бош ҳам анойимас, бош ҳам хўп ўжар.
Қитиқлай бошлайди қушнинг чангалин.
Уринса ҳам жиддий бўлай деб қанча
Кулиб юборади бечора панжа.
Бош унга сўнгги бор тиржаяди қув,
Кўз қисиб қўяди, «қалайсан, аҳа!»
Сўнгра шиддат билан тушиб кетар у
Ва портлайди қутлуғ қаҳқаҳа.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort