Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Иноятов ва Парпиевлар Ўзбекистондаги оилавий ширкатларини яна ўз номларига ўтказа бошлашди

Иноятов ва Парпиевлар Ўзбекистондаги оилавий ширкатларини яна ўз номларига ўтказа бошлашди
08 Ekim 2018 - 6:30 'да юкланди ва 1288 марта ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига ўтиргач, ўз номларидаги кўзга кўринган ширкатларни шошилинч тарзда бошқаларнинг номларига ўтказган Рустам Иноятов ва унинг қудаси Ботир Парпиевнинг ўғиллари мамлакатдаги оилавий ширкатларини яна ўз номларига ўтказа бошлашди, – дея хабар бермоқда Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг (ЎХҲнинг) республика ҳукуматидаги манбалари.

Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг декабрь ойларида иноятов ва парпиевлар Тошкентдаги кўплаб фирма, кафе ва ресторанларини шошилинч тарзда учинчи шахсларнинг номига ўтказишни бошлаб, бу ишларни жорий йилнинг март-апрель ойларида якунига етказишган. “Сентябрь ойидан бошлаб эса улар ҳудди шу ширкат, кафе ва ресторанларини яна ўз номларига ўтказишни бошлашди”, – дейди Тошкентдаги манба.

Бошқа бир манбанинг билдиришича, парпиевларга тегишли “Cinzano” тунги клубга ўтган йили охиридан бери келмай қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бу “қадамжо”ларни яна “зиёрат” қилишни бошлашган. “Иноятов ва Парпиевлар устидаги “қора булутлар” даф бўлганидан шоу-бизнес юлдузлари ҳам хабар топишган, шекилли, дам олиш кунлари қўшиқчилар “Cinzano”га келиб, қусгинча ароқ ичишни яна бошлашди” – дейди манба.

Унинг айтишича, ўтган йили охири ва шу йилнинг бошида бор мол-мулкидан ажрашдан қўрқиб юрган иноятов ва парпиевлар янги оилавий ширкатларни ҳам ўз номларига оча бошлашган. “Хусусан, икки қуда ўзларининг тор доирадаги суҳбатлари учун Тошкентнинг Жанггоҳ маҳалласида (Абай кўчасида) “Anjir” ресторанини очиб, ҳар ҳафта шу ерга йиғила бошлашди. Ресторанга озарбайжон ошпазлари ишга олинган. Рестораннинг ойлик даромади қанча бўлишидан қатъий назар хорижий ошпазларга уч минг доллардан ойлик маош тўланади”, – дейди ЎХҲ манбаси.

Ҳукуматдаги манбаларга кўра, Рустам Иноятов ва Ботир Парпиевларга тегишли оилавий ширкатларни ўз фарзандларининг номларига қайта расмийлаштириш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort