Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзидан олдин зарари келди: Путин ташрифига безатилаётган Тошкентнинг баъзи мавзелари интернетсиз қолди

Ўзидан олдин зарари келди: Путин ташрифига безатилаётган Тошкентнинг баъзи мавзелари интернетсиз қолди
09 Ekim 2018 - 6:30 'да юкланди ва 867 марта ўқилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифига тайёргарлик кўраётган Тошкент шаҳар маъмурияти президент кортежи юрадиган кўчалардаги йўл ва йўлакчаларни асфальтлаш ишларини бошлаб, пойтахтдаги баъзи (Марказ-1, Марказ-2, Буюк Ипак Йўли, Яланғоч ва бошқа) мавзеларга ўтказилган оптик толали интернет линияларига эҳтиёткорсизлик оқибатида зарар етказди, – дея хабар беради ЎХҲнинг Тошкентдаги манбалари.

Уларнинг айтишича, натижада ушбу мавзеларнинг аҳолиси бир ҳафта-ўн кундан бери интернетсиз қолган. “Тротуарларни таъмирлаш ишлари давомида Мирзо Улуғбек туманидаги баъзи мавзелар, асосан президент трассаси бўйидаги кварталларга ўтказилган оптик толали интернет линияларига зарар етказилди”, – дейди Тошкентдаги манбалардан бири.

Бошқа бир манбанинг айтишича, Путиннинг ташрифи арафасида президент трассасида жойлашган эски бекатлар зудлик билан олинган, ўрнига эса янги бекатлар ҳали ўрнатилмаган. “Мустақиллик, Пушкин ва бошқа марказий кўчаларда янги бекатлар Путиннинг ташрифига қадар ўрнатилар. Ҳозирча эса одамлар автобус ва маршруткаларни тик турган ҳолда кутмоқдалар”, – дейди ЎХҲ манбаси.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort