Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рауф Парфини хотирлаб

Рауф Парфини хотирлаб
08 Ekim 2018 - 9:00 'да юкланди ва 388 марта ўқилди.

РАУФ  ПАРФИНИ ХОТИРЛАБ

Куни-кеча Ўзбекистон телевидениясининг “Ёшлар” каналида, Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳаёти ва  ижоди тўғрисида ишланган фильм намойиш этилди.

Ўша фильмни кўриб, чуқур уйга тушдим. Кўз олдимда, шоир, эрк куйчиси, Рауф Парфи гавдаланди. Мен фильмни кўрар эканман. Ич-ичимдан иҳтиндим. Наҳотки, шоир Рауф Парфи, ҳалқ ёзувчиси, Тоҳир Маликча бўла олмаса? Нега Рауф Парфини эслаш ва унинг ижоди тўғрисида икки оғиз илиқ сўз айтиш шунчалик қийин бўлса?

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан шоир тўғрисида кечалар ташкил этилмаса? У тўғрисида ҳатто-ки, фильм ишланмаса? Биргина Рауф Парфини интернет орқали унинг дўстлари ва “рауфийлар” эсга олишди. Масалан, шоир Усмон Азимга ўҳшаган инсонларнинг ҳам борига шукур! Шу инсон ҳам, “юзинг ва қошинг” демай ижод қилиб келаяпти…

Мен Рауф Парфини, ўзбек романчилигида асос солган, жадидчилардан бирлари бўлмиш, зиёли инсонлар, боболаримиздан: Абдулло Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Авлонийлар билан тенглашаоладиган ижодкор инсон деб биламан. Чунки, Рауф Парфининг китобларини ўқиган китобхон, қандай ижодкор эканлигини тезда англайди ва чуқур мулоҳаза  қила олади…

Мен қамоқда ўттирганимда, Тоҳир Маликнинг кўп китобларини ўқиганман. Унинг китоблари асосан, ҳалқ дардини қалам остида тўлиқ ёритолган деяолмайман. Чунки, Тоҳир Малик ўтган, 60-70 йиллар тўғрисида кўп ёзган.

Қайси ўзбек шоир ва ёзувчисининг китобларини олиб ўқисангиз, ҳаммасида битта гап бор. У ҳам бўлса,  ўтмиш тўғрисида сўз боради. Ваҳоланки, биз мустақилликка эришганимизга, 27 йилдан ошди. Нега Тоҳир Малик мустақиллик даврида бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни ўзи кўргандек, ижод қилмаган. Айрим китобларида собиқ Совет Иттифоқи тўғрисида кўп ёзган. Аммо… Китобни ўқиган китобхон фикрига, “Тоҳир ака! Аҳир, бу воқеа ва ходисалар бугун ҳам юз бермоқда-ку? Аҳир, Сиз “қоғоз”га ўраб-чирмаб ёзаётган масала кўз олдимизда унданда даҳшатли юз бермоқда-ку? Нега Сиз “жамиятимиз” ҳақида ёритмайсиз???”деган саволлар ёғилиб келаверади…

Тоҳир Маликнинг ўгит ва насиҳатлардан иборат китоблари асосан, Имом Ғаззолий сўзларидан ташкил топган. Тўғри мен буни инкор қилолмайман. Чунки, қайсидир маънода ёш китобхонларимизни маънавий ва маърифий жиҳатдан тарбиялашимиз даркор. Лекин… Динни инкор қилиб турган ўша И.Каримов тузуми даврида шу гаплар керакми-ди? Ёзувчи учун, кўр-кўрона кўчирмачилик қилиш, шоир ва ёзувчига, мос иш эмас деб биламан. Масалан, Сурхондарёлик ёш ижодкор, Анвар Номозовнинг, Тоҳир Малик билан олиб борган ўзаро суҳбатлари тўғрисидаги китобини ҳам олиб ўқидим. Улар айрим ёзувчи ва шоирларимиз тўғрисида гаплашганлар….

Бироқ… Китобда Рауф Парфи тўғрисида икки калом сўз келтирилмаган. Ўзбек ёзувчиларимиз ва танқидчиларимиз: Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Озод Шарафиддинов  Эркин Воҳидов, Абдулло Ориповларнинг ижоди тўғрисида гап кўп.

Ваҳоланки, юқорида номлари келтирилган шоир ва ёзувчиларимиз ҳам, “ЭРК” партиясининг асосчиларидан бирлари эди. Улар ҳам, сиёсий қарашлари учун, Ислом Каримов даврида таъқиб ва тайизиққа учрадилар. Биргина Ўзбек ҳалқ ёзувчиси Шукур Ҳолмирзаевнинг 60 йиллик тўйида, И.Каримов унга чўпон кийгизаётган вақтда, Шукур Холмирзаев, “Ҳурматли Ислом Каримов мен Сизнинг рақибингиз бўлган, Муҳаммад Солиҳнинг тарафида бўлганим учун, Сиз ҳали  ҳам, мани кечиролмасангиз керак!” деб у ўз сўзини тириклик вақтида барала айта олган. Қайси шоир ва ёзувчи мана шундай мард ва жасур бўлиб, ҳеч нарсадан қўрқмай, унинг рақиби бўлмиш, Муҳаммад Солиҳ тўғрисида гапира олган. Ҳозир ҳам, шундай қаламкашларимиз бор-ми? Афсуски. Йўқ! Шукур Холмирзаев  ҳам, сиёсий қарашлари туфайли, айрим китоблари И.Каримов даврида босиб чиқарилмади. Масалан, “Диназовур”га ўҳшаган  китоби…

Шунинг учун мен Рауф Парфини – ўз замонасининг забардаст шоири эди, деяоламан. Чунки, у ўз жамиятида содир бўлаётган, алғов-далғов даврда ижодкорлар билан ҳамнафас бўлиб яшади. У ўз сўзини шеърлари орқали айта олди. Унга нисбатан қанча таъқиб ва тайизиқлар бўлмасин, барибир у ўз сўзи ва йўлидан қайтмади. Рауф Парфини қайси китобини олиб ўқиган бўлсин, китобхон албатта шоир Эрксеварлик, Ҳалқпарварлик, Адолат куйчиси сифатида ижод қилгани маълум бўлади…

Биз Иосиф Сталин даврида қатоғон бўлган, шоир ва ёзувчиларимиз тўғрисида кўп гапирамиз. Бироқ… “Мадиний йўл” билан йўқ қилинган, Рауф Парфи, Шукур Холмирзаевларга ўхшаган ёзувчи ва шоирларимиз учун нега Тошкент шаҳрида ҳайкаллар ўрнатилмаган? Ахир улар ҳам шу Ўзбек заминидан етилиб чиққан вулқонлар-ку! Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биносининг ва ҳиёбонида ёзувчи ва шоирларимизга уларнинг хотирасини хотирлаб ажойиб ҳайкаллар ўрнатилган. Лекин… Бугун-чи? Ким ва қайси инсон уларни инкор қилаолади?!

Гарчи уларга ҳайкаллар ўрнатилмаган бўлса-да, улар тириклик вақтида ўзларига ҳайкал ўрнатиб кетишди. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бир қўшиғида шундай деб ҳиргойи қилганди, “Менинг кимлигимни халқ билса бўлди!!!”

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort