Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда Би-би-сига рухсат берилишини айтди

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда Би-би-сига рухсат берилишини айтди
08 Ekim 2018 - 21:45 'да юкланди ва 488 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Францияга Ўзбекистон президентининг расмий ташрифини ёритиш учун сафар қилган Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири жаноб Мирзиёевдан савол сўрашга муваффақ бўлган.

Би-би-си ва Би-би-сининг миллионлаб мухлислари Президент Мирзиёевнинг жавобларидан мамнун бўлиши табиий.

Ибрат Сафо: Шавкат Миромонович, Би-би-сига қачон рухсат бўлади, бўладими Ўзбекистонга?

Ўзбекистон президенти, Шавкат Мирзиёев: Келинглар, албатта бўлади! Келинглар!

Ибрат Сафо: Раҳмат!

Би-би-си Ўзбек хизмати 1994 йилда ташкил топган.

Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО Бош директори билан

Бугунга келиб Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион, онлайн ва ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида энг йирик ва илғор ахборот тармоғидир.

Онлайн ва ижтимоий тармоқлар, YouTubeдан ташқари Би-би-си Афғонистон учун ўзининг кундалик телевизион дастурларига эга.

Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион янгиликлар дастурининг ҳафталик аудиторияси фақат Афғонистон шимолида 2 миллионга яқин.

BBCUZBEK.COM ва Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни Би-би-си биринчилардан бўлиб Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва эврилишларни ўз телевизион, онлайн ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ёрита бошлади.

Ислоҳотлар оддий одамлар ҳаётига нечоғлик таъсир қилаётгани ҳар куни bbcuzbek.com эътиборидадир.

Ўтган қисқа муддат ичида Би-би-си Ўзбек хизмати мухбирлари Ўзбекистоннинг бетакрор маданияти, қадимий тарихи, Орол муаммосига янгича ёндашуви, минтақада фаоллашган дипломатияси, туризм салоҳияти, дунё ҳамда Ислом тамаддунидаги ўрни ҳақида нафақат ўзбек, балки инглиз, рус тилларида ҳам қатор дастурлар тайёрлади.

Бу дастурлар Би-би-си Жаҳон хизматининг бошқа йирик тиллари, жумладан, рус, испан, ҳинд, урду, бразил ва турк тилларига таржима қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати Ўзбекистон ва миллионлаб ўзбек тилли инсонлар учун энг холис ахборот манбаи бўлибгина қолмай, уларнинг дунёга очилган даричаси ҳамдир.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Каллакесар ;

    Йук эмас, булади. Худо хохласа, булади….

    2019дами… 2022 дами…

    09/10/2018 19:00
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort