Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек аёлини бир эслаб қўйинглар

Ўзбек аёлини бир эслаб қўйинглар
08 Ekim 2018 - 21:57 'да юкланди ва 549 марта ўқилди.

Бозордан мош, ловия, нўхот, гуруч, олма, нок ва бошқа махсулотлар сотиб олаётганингизда қишлоқ ўзбек аёлини бир эслаб қўйинглар! Чунки ўша махсулотлар қишлоқ аёллари меҳнати билан бунёд бўлган!

Биз деҳқонлар дала четида қўлимизда пул ушлаб турамиз, ичкаридаги ҳамма меҳнатни аёллар бажаради. Шолини аёллар экади (уларни ошин деймиз) ва шулар ўради. Минглаб гектар ерлардаги маккани ошинлар қайради, поясини ҳам шулар ўради. Деҳқончилигимизда зарур техникалар кам, шу туфайли эккинни экишдан йиғиштиргунгача бўлган меҳнат аёллар зиммасида!

Мен ошинларни ўзиниям, меҳнатиниям қадрлайман ва ҳурмат қиламан, еримда бир марта ишлаган ошин яна келиб ишлайман дейди. Лекин ҳаммаям мендек шоир эмас, аксари деҳқонлар ошинлар кучидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилади.

Мошимни ўргани келган ошинлардан бири шеригига “Бугун туғилган куним”, деди. Мен уларнинг ёнида эдим, қўлимда набирам бор эди ва у ҳам ошин аёлнинг туғилган куни эканлигини эшитти ва: ” Опоқи, бугун ошин туғилибди. Байрам. Юр, янги магазиндан торт олиб келамиз”, деди. “Юринг, қизим”, – дедим ва ошинларни торт билан сийладик ва тушликка сергўшт қилиб келида оқланган лазер гуручга ош дамладик.

Иш тугаб, ошинлар уйига кетаётганда туғилган куним деган аёлга ортиқча пул бердим. Қизиғи шуки, ошинларнинг биронтасининг исмини билмайман ва сўрамадим ҳам, ҳаммасини биринчи кўриб туришим. Асли мазмунан ошинларнинг бири онам, бири синглим, бири ҳолам. Онам ва энам мени далада кетмон чопиб катта қилган.

Хуллас, бозордан махсулот олаётганда қишлоқ ўзбек аёлини бир эслаб қўйинглар. Юқорида айтганимдек, биз деҳқонлар ернинг четида пул ушлаб турамиз, ер ичидаги меҳнатнинг барини аёллар бажаради. Албатта, шароити яхши бўлганда, биронта аёл мавсумий оғир меҳнатни ҳавас қилмаган бўларди.

Ёз жазирамасида ерим қирғоғидаги маржондарахт соясида кўк чой ичиб ўтираман. Ҳаво шу даражада иссиқки, ҳатто сояда ўтириб чидаб бўлмайди. Ошинчи ўзбек аёли эса тандирдай қизиб ётган дала ўртасида энкайиб меҳнат қилаётган бўлади.

Раҳимжон Раҳмат

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort