Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Миллиардлар анатомияси: Сафарлар якунида ҳисоб берилaдиган миллиардлаб долларлик сармоялар қани?

Миллиардлар анатомияси: Сафарлар якунида ҳисоб берилaдиган миллиардлаб долларлик сармоялар қани?
09 Ekim 2018 - 14:17 'да юкланди ва 1047 марта ўқилди.

Шавкат Мирзиëевнинг хориж сафарларини ëритиб келаëтган расмий матбуот унинг аксар сафарлардан миллиардлаб долларлик шартномалар билан қайтганини хабар қилади.

Шавкат Мирзиëевнинг 9 октябрь куни Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашуви олдидан расмий матбуот француз компаниялари билан жами қиймати 5 миллиард долларга тенг келишувлар имзолангани ҳақида хабар тарқатди.

Бундан олдин Мирзиëевнинг Москва ташрифи давомида 16 миллиард долларлик¸ Корея сафари давомида 9 миллиард¸ Туркия сафари давомида 3¸5 миллиард ва май ойидаги АҚШ сафари давомида 4.8 миллиард (ҳозирча сўнгги рақам) долларлик “шартномалар” имзолангани хабар қилинди.

Ўтган қарийб икки йил давомида¸ расмий хабарларда келтирилган бу шартномалар қиймати қўшилса¸ камида Ўзбекистон ялпи миллий маҳсулоти (30 миллиард) миқдоридан катта рақам чиқади.

Озодлик суҳбатлашган иқтисодчилар¸ Ўзбекистон иқтисодининг реал аҳволида¸ унга бунча катта миқдорда сармоянинг кира бошлагани акс этмаëтгани ва бу “шартнома”лар аксарининг президент учун тайëрланадиган ҳисоботлардан ҳаëтга кўчмаëтганини айтади.

АҚШдан Ўзбекистонга кирадиган сармоя 4 миллиардми¸ 8¸5 миллиардми ëки 6¸5 миллиард доллар?

Ўзбекистон президентининг АҚШга бошлаган биринчи расмий сафари муносабати билан Тошкент расмийлари ва маҳаллий матбуот Шавкат Мирзиëевнинг Америка ташрифи давомида имзоланадиган битимлар қийматига алоҳида эътибор қаратмоқда.

14 май куни “Ўзбекистон 24” телеканали АҚШ-Ўзбекистон Савдо палатаси раҳбари Каролин Лэммнинг “умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган битимлар имзоланиши керак”, деган баëнотини намойиш қилди.

Айни шу куни – 14 майда Вашингтонда матбуот брифинги ўтказган Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов тилга олган рақам Лэмм хоним келтирган рақамдан икки баравардан ҳам каттароқ бўлди:

– Ташриф давомида 40 дан ошиқ ҳужжатлар қабул қилиниши¸ шу жумладан умумий қиймати 8¸5 миллиард долларлик савдо иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган¸ деди Алламжонов Вашингтондаги брифингда.

15 май куни президент Мирзиëев Вашингтонга қўниши арафасида ўтказилган АҚШ-Ўзбекистон бизнес тадбирида¸ “Америка овози” ўзбек хизматининг хабар қилишича¸ “ўзбекистонлик тадбиркорлар ва давлат компаниялари Америка фирмалари билан 6¸5 миллиард долларга тенг шартномалар имзолаган”.

“Асосан¸ нефть ва кимë¸ энергетика¸ фармацевтика¸ соғлиқни сақлаш¸ қишлоқ хўжалиги¸ машинасозлик ва фуқаролик авиацияси соҳаларида 20 дан ошиқ ҳужжатлар имзоланади”¸ дейилади “Америка овози”нинг 15 май кунги хабарида.

17 майга келиб¸ Ўзбекистон президенти матбуот хизмати эълон қилган баëнотда¸ бу рақам 4¸8 миллиард долларга тушди.

“Куни кеча икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди¸” дейилади президент расмий сайтидаги сўнгги хабарда.

Ҳозирча бир-биридан фарқли бу тўрт рақамнинг қаердан пайдо бўлгани¸ орадаги фарқ миллиардларни ташкил этувчи бу “шартномалар”нинг ният ифодаси ëки аниқ лойиҳаларга мўлжалланган жиддий легал ҳужжатлар экани Озодликка маълум эмас.

Сафарлар якунида баëн этиладиган миллиардлаб долларлар Ўзбекистонга кираяптими?

Президент ва ҳукумат делегацияларининг хориж сафарлари¸ қолаверса¸ хориж делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифини ëритар экан¸ маҳаллий матбуотда президентнинг у ëки бу давлатдан “неча пуллик сармоя” билан қайтганига муҳим аҳамият берилади.

Хусусан¸ Шавкат Мирзиëевнинг Россияга қилган давлат ташрифи арафасида қарийб 16 миллиард долларлик инвестициявий ва савдо келишувларига эришилгани¸ Туркия сафари давомида эса¸ 3¸5 миллиард долларлик битимлар имзолангани тантанали хабар қилинган эди.

Ҳозирга қадар бу ҳисоботларда келтирилган сармоянинг қанчаси Ўзбекистонга иқтисодига кирганига оид бирор маълумот йўқ.

Ўзбекистон президентининг Туркияга қилган сафари давомида ҳисоб берилган “3¸5 миллиард долларлик шартномалар” имзоланиши жараëнида бевосита иштирок этган ўзбек мулозими Озодликка шахси сир қолиш шарти билан бу “шартномалар” моҳиятини тушунтирди.

Буларнинг деярли ҳаммаси ният протоколи¸ ëки меморандумдир. Яъни у ëки бу ширкат ëки хусусий тадбиркор¸ Ўзбекистондаги фалон соҳага фалонча сармоя киритиш ниятим бор” деган қоғозга қўл қўяди. Бу ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган қоғоз ва унда келтириладиган сумма реал рақам эмас. Бу меморандумдан кейин¸ аниқ бизнес режасини кўриб чиқиш бошланади¸ шарт-шароитлар белгиланади. Агар бу шарт-шароитлар инвесторни қаноатлантирса¸ ана ундан кейин¸ юридик кучга эга шартнома тузилади. Бу ҳужжатда иккала томон ўз зиммасига аниқ мажбуриятлар олади¸ бу мажбуриятлар ижроси учун муҳлат белгиланади ва улар бажарилмаган тақдирда¸ унинг оқибатлари қандай бўлиши ëзилади¸” деди Туркиядаги меморандумлар имзоланиш жараëнида бевосита қатнашган мулозимлардан бири.

Мирзиëевнинг Туркияга¸ Эрдўғоннинг Ўзбекистонга қилган сафари давомида жами 4 миллиард доллардан ошиқ “шартномалар” имзолангани хабар қилинган бўлса¸ бу мулозимга кўра¸ ҳозирга қадар Ўзбекистонга Туркиядан кириши аниқ бўлган миқдор – давлатга қарашли “Зироат” банки орқали бериладиган 250 миллион долларлик кредит¸ холос.

Озодлик суҳбатлашган Адлия вазирлигининг халқаро иқтисодий келишувлар тузиш жараëнига бевосита алоқадор мутахассислари ҳам аксар ҳужжатларнинг “ният шартномаси” эканини тасдиқлади.

Миллиардлаб долларлик “шартнома” қаердан пайдо бўлмоқда?

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги молия-иқтисод тизими мулозими¸ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг мамлакатга нима қилиб бўлса ҳам хориж сармоясини олиб келиш талабининг кучайгани миллиардлар ортидан қувиш жараëнини бошлаб берганини айтади.

Биласиз¸ президент ҳар бир элчи¸ ҳар бир вазир ва ҳоким ишига унинг қанча сармоя олиб кирганига қараб баҳо беришини айтмоқда. Шунга ҳозир ҳамма қўрқиб қолган. Булар ҳар бир сафар олдидан рақамларни подгонять қилади. Дейлик¸ қайсидир ширкат фалон вилоятда нимадир қилишга қизиқиш кўрсатди. Шу ширкатдан улар президент сафари олдидан ният меморандуми имзолашни сўрайди. Улар ҳам¸ мен фалон жойда фалон нарса қуриш учун фалон йилгача фалонча сармоя киритмоқчиман¸ деб ëзиб беради. Эътибор беринг – киритаман эмас¸ киритмоқчиман¸ деб. Инвестиция вазирлиги ана шу “моқчиман” деганларни тўплаб¸ катта-катта рақам чиқаради ва президентга ҳисоб беради. Каримов даврида бу рақамларнинг 99 фоизи ëлғон эди¸ Мирзиëевга келиб¸ менимча¸ бу ëлғон 80 фоизга тушди¸” дейди Ўзбекистон иқтисодиëт тизими мулозими.

Бу мутахассис¸ Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бери “имзоланган шартномалар”нинг умум қиймати ҳисоблаб чиқилса¸ унинг 30 миллиард доллардан ошишинини айтади.

Бу Ўзбекистоннинг бир йиллик ялпи ички маҳсулотидан катта сумма (2017 йилги ЯИМ Давлат статистика қўмитасига кўра¸ 30¸7 миллиард долларни ташкил этган -таҳр.) Бунча сармоя Ўзбеккистонга кираëтган бўлса¸ биз аллақачон жаннатда яшаëтган бўлишимиз керак эди¸”дейди иқтисодчи мулозим.

Президент ҳисоб сўраганда…

Озодлик гаплашган Тошкент мулозимлари¸ президент Шавкат Мирзиëев бу рақамларнинг эски усулда сунъий равишда шиширилаëтгани¸ эҳтимолий сармоя миқдорининг “қўшиб ëзилаëтганини” яхши билади ва шунинг учун ҳам бундай кўзбўямачилик оқибатидан огоҳлантириб келмоқда.

“Лекин¸ бу меморандумларда 2019 йилдан бошлаб¸ ëки 2021 йилдан бошлаб¸ деган саналар келтирилади. Ўша вақтгача нима гап¸ нима сўз. Президент қани бу сармоялар¸ деса¸ улар ҳар хил баҳона топишади¸ “у ширкат алдоқчи экан¸ қўйган шартлари иқтисодий манфаат келтирмайди¸ нурчи экан¸ фирибгар экан” ва ҳоказо”¸ дейди иқтисодчи мулозим.

Шавкат Мирзиëев¸ сармоя борасидаги рақамлардаги “қўшиб ëзишлар”ни ҳукумат йиғилишларида танқид қилиб келмоқда.

Хусусан¸ 2017 йилнинг 29 май куни ўтказилган ҳукумат мажлисида президентнинг ўзи бу ҳисоботларни “баландпарвоз” дея танқид қилган эди.

Манба: “Озодлик” радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort