Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сурияда бўлганмисан?

Сурияда бўлганмисан?
10 Ekim 2018 - 8:00 'да юкланди ва 645 марта ўқилди.

Шарипов Аюб Шарипович, 1993 йили Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида туғилган… Шарипов Аюб 2015 йил Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлган. У ерда у бир йил яшаганидан сўнг, Россия полицияси томонидан ушланган ва Тожикистон Республикасига депорт қилинган.

Бироқ, у Россиядан Украина Республикасига қочиб ўтган ва у ерда  бир ой яшаган. Украина Республикасининг Любовь шаҳрида, беш минг рубль пул эвазига, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик Поспорти”ни соҳталаштириб сотиб олган. Соҳта паспорт билан Туркия Республикасида бир  йил яшаган. 2017 йил Туркиядан, Украина Республикасига ўтаётган вақтда қўлга тушган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматига бериб юборилган…

Аюб Шарипов шундай дейди, “Мен Ўзбекистон Республикаси МХХнинг ҳибсхонасида 6 ой бўлдим. Шу олти ой мен учун жуда ҳам даҳшатли бўлди. МХХ ходимлари мени руҳий ва жисмоний жиҳатдан жуда кўп қийнашди.  Уларнинг менга берган саволлари шу бўлди-ки, “Сен жосусмисан?! Сурияда бўлганмисан? Нима учун, бошқа давлатларни поспортини эмас, айнан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик Паспорти”ни соҳталаштириб сотиб олгансан? Тожикистон тўғрисда нималарни биласан? Россия ФСБнинг одамисан-ми? Украина Республикаси тўғрисида нималарни биласан? Туркиядан, Сурияга ўтаётган ўзбек фуқароларини танийсанми?”, каби саволлар эди.

Мен шу саволларга жавоб тополмасам, лаҳмачиларга ташлаб, уруб, қўрқитиб қўлимдан “заявка” ёздириб олар эди. Қийноқлар жуда ҳам қаттиқ кечди. Совуқ сувга бошимни 5-10 минут тиққиб турарди. Нафасим қисилиб, жоним ҳалқумимга келгунча тиқарди. Кечалари уйқу бермасди. “Шконька” остига тиқиб, “сен гапирмагунингча мана шуни остида ётиб турасан” деб ўша жойга тиқиб қўярди. Қўлларим ва оёқ остига қоғоз билан ўраб-чирмаланган арматура билан урарди. Танамга иссиқ сувни қуярдилар. Бутун аъзоларимга игна билан санчиб қийнашарди. Жинсий аъзоларимга, иккита бакалашкага сув қуйиб, осилтириб қўйишарди. Натижада юришга ҳолим қолмасди. Шундай қилиб, бу қийноқлар 6 ой давом этди…

Мен ҳеч қачон Сурияда бўлган эмасман! Фақат иш қидириб Туркия, Россия, Украина давлатларида 3 йил сарсон ва саргардон бўлиб юрганман холос. Ўзбекистон МХХси эса мендан фойдаланиб, “Террорчи” ва “Экстермист” чиқариб, ОАВ орқали эълон қилиб, бутун халқни даҳшатга солиб келган. Ўзбекистон ТВсининг маддоҳлари эса Ўрта Осиё халқларига кўрсатувлар тайёрлаб, мени Тожикистон Республикасидаги “энг хавфли одам” сифатида танитишди. Бу кўрсатувни кўрган уйдагиларим ташвишга тушишди. Ота-онам фарзандини кўриш учун муштоқ бўлиб, Тожикистондан Ўзбекистонга ўта олмадилар. Тожикистон Республикасининг президенти Имомали Раҳмонга ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилишди.  Аммо, натижа бўлмади…

Охир-оқибат мени Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 157, 155, 159 ва 244 моддалари билан айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум этишди. Ҳозирги кунда УЯ-64/47 муассасасида ўтирибман. Мени бу муассасада калтаклар билан кутиб олишди. “Намоз ўқимайсан! Биз айтган ва чизган чизиғимиздан чиқмайсан!” Козёллик қиласан!!!”, дейиши.

Ҳар куни штабга чақириб олиб, биродарлар тўғрисида гап сўрашади. Диний статя билан қамалганлар бўйича, шуғуланувчи махсус континент бор. Бу ишларга маъсул шахс, капитант Воҳиджон Муродовдир. Бу одам ҳам ҳар куни битта саволни беради: “Сурияда бўлганмисан?”.

Бу ерда энг оғир ишларга жалб қилинганман. Кечаю-кундуз 1000 градусда пишган, иссиқ 10 дона ғиштни елкамга қўйиб, 1 километрга ташийман. Ўзимнинг бўйим эса, 1 метр-у 50 см. Оғирлигим эса 58 кг. Ҳар куни 40 тонналик юкни кўтараоладиган “Ҳаво”, “Фотон” машиналарига юз мингта ғишт ортамиз. 1000 градусда пишган ғиштларни машиналарга юклаймиз. Бутун танамиз ва усти бошимиз иссиқдан куйиб кетади. Тез-тез терлайман, натижада шамоллаб касал бўламан. Сансачстьга ҳар куни борсам, улар бош оғриса ҳам, оёғим оғриса ҳам, битта дона таблетка беришади…

УЯ-64/47 жазони ижро этиш муассасасида ҳар куни биродарларга бўлган муносабат жуда ҳам қаттиқ ва назорат остида. Баъзи бир қулоқлар ўзлариини яхши кўрсатиш учун штабга бориб менинг устимдан мағзава тўкиб келишади. Улар ўзларини қилган ишларидан пушаймон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Натижада оперлар улар тўғрисида ҳам хулоса ёзишади. Яъни, “бундан зўр “ватанпарвар” чиқади!” деб устидан кулишади…

Мен  ишдан чарчаб келганимга қарамасдан, муассаса қошида ташкил этилган “Маънавият ва маьрифат” хонасига бориб, Шайҳ Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқнинг китобларини ёд оламан. Қуръони Карим китобини ўқишга рухсат беришмайди. Кимда-ким Қуръони Каримни олиб ўқиса ва ундан бир дона оятни ўрганса у албатта “қайтмаган”лар рўйхатига киргизилиб, қизил ранг билан катта харфлар билан ёзиб қўйилади. Натижада бу “иш” штабга бориб етганидан сўнг у ерда обсуждения қилинади ва “маълумотлар базаси”га ахборотлар йиғилади. Натижада ҳар бир маълумот учун опернинг берган саволларига жавоб бериш керак бўлади. Шундай оперлардан бири Шерзод Бозоров айнан мана шу “ИШ” билан шуғилланади. Ўзим эса ўзбек тилини мутлоқо билмайман. Бундан фойдаланган муассаса ходимлари менга, “ўзбек тилида гапиришни ва ёзишни ўргангин!”деб ҳоқорат қилиб урадилар…

Ҳафтасига бир кун дам олиш куни эълон қилинган. Шу куни ҳам, ўзимнинг уст-бошим, соч-соқолимни  ётоқ  жойларимни тартибга келтираман.  Ҳар куни менга ва биродарларга совуқ кунларга қарамасдан, 8 отрядь туркумининг ҳовлисини супуриш, қамоқхонада бўлган маҳкумларнинг ётоқхоналарини сидириш “простина ва навлочка”ларни саранжом-сартишта қилиш, шкаф ва тумбочка ҳамда гиламларни тозалигига жавоб бераман. Агар ўша ишлар бажарилмаса, штабнинг тартибот бўлимига чақириб олишиб, оёқ-қўлларимга “дубинка” билан уради. Ёки… бўлмаса, 10-15 сутка “ШИЗО”га  тиқишади. У ерда ҳам, ҳар куни 10-20 даррадан уради. Ҳар бир урганида, “Раҳмат бошлиқ!”, “Иккинчи қайтарилмайди!” деб жавоб бериб туриш керак. Бўлмаса яна калтак бошга келиб тушади. “ШИЗО”дан сўнг 8-турким отрядьниги Эркинжон ва Алижонлар олдиларига чақириб олиб, “ШИЗО”дан хулоса чиқардинг-ми? Яна шундай давом этсанг, Ўзбекистон Республикаси ЖИК (Жиноий Ижроий Кодекси)нинг 104-109 моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221 моддалари билан  бошқа муассасага, “Раскрутить” қилинасан!”, деб мени олдиндан огоҳлантиришади. Мен эса, “Раҳмат бошлиқ”деб бурнимни ишириб, чиқиб кетаман…”

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort