Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳимояга муҳтож

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳимояга муҳтож
10 Ekim 2018 - 10:51 'да юкланди ва 583 марта ўқилди.

Мен Нормуротов Ботир Джўраевич, 2000 йилдан 2006 йилга қадар Сурхондарё вилоят “Деҳқон Фермер” номли қишлоқ хўжаликларини ривожлантириш ва аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ бошлиғи, 2006 йилдан буён Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш Қўмитаси Сурхондарё вилоят бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқдаман.

Сурхондарё вилоятидаги Ҳуқуқи поймол бўлган аҳолини ва тадбиркорларни кўпчилигини ҳуқуқини тиклаб келишга жуда кўп ёрдам қилиб келмоқдамиз. Ҳозирги кунда собиқ хотиним Акабирова Гулинодира билан 1997 январ ойида қонуний ажрашган бўлсамда, уни шахсий уйини кимдир 1998 йил 20 йил муқаддам сотиб олганмиш, лекин қўлида ҳеч қанақа ҳужатлар йўқ, ҳатто расписка ёки нотариус тасдиғи ҳам йўқ бўлсада, асосий пакет Акабировада бўлиб рўйхатда фақат ўзи бўлсада мени ҳеч қанақа алоқам бўлмасада шахсан менга нисбатан Термиз шахар ИИБ томонидан ноқонуний равишда Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 234-моддаси билан айблов элон қилишмоқчи.

Мен бу муаммо бўйича вилоят ИИБ бошлиғига ва вилоят ҳамда Термиз шаҳар Прокурорларига Термиз шаҳар ИИБ Терговчиларини устидан Шикоят қилганман. Натижада терговчи алмаштирилиб иш тергови Шавкат Файзуллаевга ўтказилди. Лекин ҳеч қанақа ўзгариш бўлмаяпди. Жиноий суддан Тергов иши менга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилмабди, деб терговга қайтарилибди, деб яна менга қандайдир соҳта, менга алоқаси бўлмаган айбловлар илдиришмоқчи бўлиб менга нисбатан қўпол муомалада, касалхонада ётган бўлсамда мени мажбурлаб айблов хулосасига қўл қўйишим учун чақирди.

Қўнғироқ қилиб, адвокатим билан бирга зудлик билан етиб келишимни талаб қилди. Мен боролмайман стационар даволанишда, неотложкадаман десам, канвой орқали мажбурий олиб бораман деди.

Ўзбекистон қонунларида уй-жойлар наториал идораларидан ўтказилиши лозим бўлсада, улар 20 йил жим юриб энди барча мурожаатлар, муддатлар ўтиб кетган бўлсада, ИИБ жиной иш қўзғаб, иш кўраётганидан тушундим-ки, бу ерда ёки моддий манфаатдорлик ёки давлат ҳуқуқни муҳофоза қилиш органига мен керак бўлиб қолганга ўхшайман. Чунки Ўзбекистон Республикаси қонунларига тўғри келмайдиган терговлар, судлар, айбловлар бўлиб ётганидан мен ҳайрон қоляпман. Ҳеч ким менга қулоқ солмаяпди ҳам.

Менимча мени ишим билан боғлиқга ўхшаб қолди. Кимгадир мени одамларни ҳимоя қилишим ёқмай қолган кўринади. Барча халқаро ташкилотлардан илтимос, мени –  Нормуротов Ботир Джўраевични, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини ҳимоя қилишларингизни сўрайман.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят бўлими Адлия бошқармасидан 141-рақам билан қонуний рўйхатдан ўтган ташкилотдир.

Нормуротов Ботир Джўраевич

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort