Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қамоқхонадаги “сирдошим”

“Қамоқхонадаги “сирдошим”
11 Ekim 2018 - 8:00 'да юкланди ва 580 марта ўқилди.

ПРОКУРОР ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАН МАЗЛУМ ҲАМ ОЛАМДАН КЎЗ ЮМДИ

(“Қамоқхонадаги “сирдошим” китобидан)

Қашқадарё вилояти “Шайҳ-Али”, УЯ-64/49 муассасасининг 16 туркумида яшаган, Рустамжон Жамолов бугун яъни, 2015 йил 05 январь куни соати 15-00да оламдан кўз юмди. Қамоқхона шифокорларининг сўзига қараганда, “Рустамжон Жамолов оғир инсульт ва юрак касалликларини бошдан кечирганлиги туфайли…” деб унинг “история болезнь” картасига тиркаб қўйишди. Бундан бир ой олдин, Рустамжон Жамолов Тошкент шаҳри Қибрай туманида жойлашган, маҳкумларни даъволовчи Сангородокга юборилган эди. У маълум вақт ўша жойда даъволанди…

Бироқ, Тошкент-Қарши йўналлиши бўйича қатнайдиган, маҳкумлар учун маҳсус “Столапинь” поъезди, Самарқандга етиб келганда у ўша поъезд ичида жон беради. Рустамнинг ўлик жасади эса Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги уйига қайтариб юборилган эди….

Рустамжон аслида ўша шифокорлар томонидан қўйилган диагноз бўйича кўз юмганми-ди? Афсуски, ЙЎҚ! Чунки, Рустамнинг ўлимига сабабчи бўлган Қашқадарё вилояти УЯ-64/49 муассасининг ходими, “Зам пороль”, майор Шерабод Салимов Маҳмудовичнинг топшириғи билан ўлдирилган эди….

Воқеа бундай содир бўлган!

Рустам Жамолов муассасанинг ходимларини  оёғининг учи билан кўрсатар эди. У ҳеч кимдан қўрқмасди. Режимга ҳам мутлоқо бўйсинмасди. У ҳар бир гапида, “прокурорни қандай қилиб ўлдирган бўлсам, ҳудди шундай қилиб сенларни ҳам ўлдириб юбораман…”дерди. Бу гап албатта ходимларга ёқмасди. Кунларнинг бирида Рустам, “зампороль” Шерабод Салимов Маҳмудовичга отилиб қолди. Шерободни бўйнидан бўғиб, юзига мушт туширди. Унинг башарасини абжағини чиқариб юборди. Кўп киши бўлиб унга ёпишдилар…

Лекин, ходимлар Шерабодни унинг қўлидан ажратиб ололмадилар. Унинг бошига ва бутун танасига дубинкалар билан урсалар ҳам, кучлари етмади. Рустам ниҳоят бақувват ва кучли бўлган. (Вазни 150кг). Охири, муассаса шифокорларини чақиртиришиб, унинг бўйин қисмига инсонни бутунлай карахт қиладиган, асабга қаттиқ таъсир қилувчи ва фалаж этивучи, писихотроп укол қилишди. Натижада, Рустам бир умр ногирон бўлиб қолди. Маҳкумни “ШИЗО”га эмас, балки, Санчастьга олиб кетишди. Уни шифохонанинг панжара билан тўсилган, руҳий ҳасталиклар,  маҳсус бўлимига ётқизиб, ўша жойда  “даъволадилар”….

Шундан сўнг, муассаса шифокорлари унга, “оғир инсульт ва юрак касаллиги” ташҳисини қўйиб, ҳар 2-3 ойда Тошкентдаги, “Сангородок” шаҳарчасига юбориб турар эди. Рустамни у ерда, “муолажа” қилишиб, яна шу муассасага жўнатар эди. Муассасада “Рустам Жамолов келибди”, деб эшитган ҳар бир ходим, “сичқоннинг уйи минг тангга”деганларидек, ундан ўлгудай қўрқиб қочиб кетар эдилар.

“Рустам Жамоловнинг тарихи нима бўлган ўзи?”, деб сўрасангиз. У Тошкент шаҳар Олмазор туманининг прокурори ва фарзандларини жонига қасд қилиб, бутун оиласини ўлдириб юборган. “Қандай қилиб, дейсизми?” Рустам кўчада юрган вақтларда шу туманда Автомобильларга ҳизмат кўрсатиш бўлимида, “прокатчи”  устаси бўлиб ишлаган. Кунларнинг бирида Олмазор туман прокурори, Рустамнинг олдига келади ва ундан шаҳсий, “Жугули-06” машинасини ремонт қилиб беришини сўрайди. Рустам прокурорнинг машинасини шу устахонада ишлаб юрган ўртоғи билан бирга созлайдилар.

Аммо, прокурор пулга келганда  тиҳирлик қилади. Прокурор Рустамни қўйнини пуч ёнғоқ билан тўлдириб, “пулни эртага бераман! Индинга бераман!” деб уни алдайди. Натижада пичоқ суякка бориб етади….

Рустам Жамолов ўртоғи билан ресторанда бўкиб ичадилар. Ва ўша жойда прокурорни ўлдириш учун режа тузадилар. Иккала ҳамдўст ва ширакайф “пракат”чилар прокурорнинг уйига тунгги вақтда бостириб кирадилар. Прокурорнинг дод-фарёдларига қарамасдан, олдин уни қийнаб ўлдирадилар. Қолган фарзанди ва оиласини ҳам ёппасига қирадилар. Прокурорнинг машинасига ўша жойнинг ўзида ўт қўйшади…

Шундан кейин, Рустам Жамолов ва унинг дўсти, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан, 20-25 йилга озодликдан маҳрум этиладилар.

Рустам ва унинг дўсти Тошкент шаҳар Юнус Обод туманидаги, УЯ-64/1 тергов ҳибисхонасининг 1 корпусида жойлашган, 5 метр чуқурликдаги зиндонда 5 йил ўттиришади. Рустам томонидан ўлдирилган прокурорнинг яқин қариндошлари закази туфайли  шунча йил зиндонда ўтириб чиқади. Рустамни зиндонга ўтиришини ва ўша ерда ўлиб, бир умир чириб кетишини улар олдиндан башорат қилишган эди.

Лекин, улар озми-кўпми Рустам Жамоловни беш йил зиндонда ўтирғизишди..

Аммо, Рустамнинг орқасидан югурган оила аъзолари уни зиндондан қутқариб қолишди. Ниҳоят уни Қашқадарё вилоятининг  “Шайҳ-Али” УЯ 64/49 муассасига юборишди.

Бироқ… Рустам Жамоловни зиндонда ўлдирмаган бўлсалар-да, уни зонада ўлдириб юбордилар…

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort