Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мунаввар Қори

Мунаввар Қори
10 Ekim 2018 - 21:52 'да юкланди ва 472 марта ўқилди.

МУНАВВАР ҚОРИ

(Мунаввар қори, Салимхон Тиллахон ва Тўлаган Домлаларнинг ўлдирилиши муносабати билан ёзилган мақола. Мақола матни аслича кирилчага ўгирилди.)

“Ёш Туркистон” мажмуаси, 1934 йил 50-сон

Қадарнинг оғир зарбалариға биз анчағина совуқ қонлиқ ила чидашга ўрганишиб қолғон бўлмали эдик. Ватанимиз қизил жаллодларнинг қонли диктатураси остида!… Туркистонда бугун Мўсқува диктатурасина қурбон тушган бир ва ё бир неча яқини ичин қалбинда, руҳинда мотам тутмағон бир оила йўқдир. Асаблар ҳам ҳиссизлашиб қолғон ва умумий миллий фожеамизнинг сўнгсиз теранлиги ичинда. Ҳатто энг яқин одамларимизнинг-да зиёи сезилмай ўтиб кетатурғон бўлуб қолғон эди. Фақат баъзи зиёилар-да бордир, ки бундай оғир умумий фожеалар чинда-да инсоннинг юрагини оловландириб даҳшатли яралар очадир… инсон бу зиёилар ҳаққинда хабар олғони замон асаблари янгидан аввалги ҳассослиғини касб этадир ва бутун фожеаларни янгидан яшамоққа бошлайдир…

Мана шундай бир ҳолни биз ҳозир яшаб турубмиз. Хусусий мухобиримиз узоқ Ҳиндистондан бизга Мунаввар Қорининг Совет ҳукумати томонидан отиб ўлдирилганлиги ҳаққинда қисқача бир хабар йўлламишдир. Бу хабар бизга декабр ойининг бошларида келиб етушган эдиса-да, шояд тўғру чиқмас деб кўнглимизда сақладиғимиз умид ила қўшумча маълумот кутуб турғон эдик. Биз Совет ҳукуматининг умуман миллий руҳиқа, хусусан туркчиликка қарши курашинда ҳеч бир жиноятдан тортинмай турғонлиғини жуда яхши биламиз. Бунингла баробар биз Мунаввардан хаёлан-да айрилабилмадик. Фақат, бир неча хабарни тасдиқлайтурғон иккинчи бир мактуб-да келиб чиқди…

Мунаввар Қори Совет ҳукумати томонидан иъдом этилган!

Мунавварни бўлшавиклар ничин иъдом этдилар, деб сўрғу бериб ўтурмаймиз. Бўлшавиклар уни ўлдирдилар, чунки у мунаввар эди. Чунки у, туркчилик мафкурасининг, Туркистонда турк миллий давлатчилиги ғоясининг энг матонатли, саботли ва онг номуслу тарқатувчиси эди.

Мунаввар ҳар замон Туркистонда яшаб турар эди. У очиқ суратда яшамиш ва Туркистондан қай ерга бўлса бўлсун чиқиб кетишдан бош тортмиш эди.

Мунаввар руҳан теран бир културга эга бўлуб, сўнг даражада фаол бир инсон эди. У жонли эш ошиқи эди; кутулган натижаларга ёлғиз халқ ила тўғрудан тўғру тамасда бўлублигина эришмак мумкин эканлигина инанар эди. Мунаввар Ватанимизни ва халқимизни кўп яхши танир эди. У Туркистон шароитинда кундалик яратилатурғон ҳар қандай оз бир жонли ишнинг, ташқаридан бўлатурғон энг даҳшатли инқилоби ташвиқотдан қат-қат ортиқ қоидали ва самарали эканлигини билир эди. Бизнинг ўз бўйунтуруғи остиға олғон душманларимизға қарши амалий суратда қуролли кураш юрутушга ҳозирлиқсизлиғимизни Мунаввар бизнинг бошқа жамоат ходимларимизнинг барчасиндан даҳа яхши билир эди. Бунгчун-да у халқни исёнға ташвиқ этмади.

Мунаввар кўп яхши билмишди, ки бизнинг зафаримизнинг энг биринчи зарур шарти ва асоси – билим ва текнингдир (техникадир). Бу сабабдан у Туркистон ёшлиғини билимга тарғиб этар эди.

Мунаввар юзларча ёш туркистонликларнинг муаалими эди. У Туркистон ёшлариға ёлғиз ўқуб-ёзувнигина эмас, даҳа кўп даражада ўнларға ўз Ватанини ва ўз халқини севишни ўргатди. Туркчилик ва Туркистон турк миллий давлатчилиги ғояларининг зафар топиши йўлиндағи курашга фаол суратда қатнашқон ва ҳали ҳам қатнашаётқан Туркистон ёшлиғининг – кўпчилиги бўлмағон тақдирда-да – буюк бир қисмини Мунавварнинг мактабинда чиққанлар ташкил этадир.

Мунаввар сўзнинг ном маъноси ила Туркистондағи инқилобчи ва тараққийпарвар миллатчиликнинг мужассам тимсоли эди. Унинг тарафиндан даҳа Чорлиқ идораси вақтинда вужудга кетирилган мактаблар, ёш Туркистон инқилоби миллатчилигининг ҳақиқий бешиги эди. Русларнинг “ерлилар учун” очқан эски яри мисёнар, яри пўлис мактабларини маънан ўлдирган мана шу Мунаввар Қорининг мактаблари бўлған эди.

Туркистон ёш наслининг муаллими, руҳан руслаштиручилиқнинг баришмас душмани, туркчилик мафкурачиси ва оташли ватанпарвар бўлған Мунаввар, ўзининг садеча сиймо бўлуви ила-да, руслаштириш ишида эски Чорлиқ русяси амалдорларини неча қат кейинда қўйуб кеткан Мўсқува бўлшавикларини роҳатсизландирмайа билмади…

Бўлшавиклар Мунавварни бир неча қат қамоққа олдилар. Унинг уйини ақтардилар. Ундан аробалар ила китоблар ва ҳар турлу коғазлар олуб кетдилар… уни бир қанча вақт қамоқда сақлағандан сўнг яна чиқариб турдилар. Чунки Мунавварнинг забт этилган коғазлари ичинда Совет ҳукуматига унинг устиндан очиқ муҳокама қилиш учун баҳона бўлурлиқ бир нарса тополмадилар. Мунаввар ўзининг ҳар бир одимини таъқиб этаётқанлиқларини, ҳар сўзини яширин суратда эшитиб турғонлиқларини кўп яхши билир эди. Унингчун-да у ҳар бир хусусда-да сўнг даража эҳтиётли эди. Локин ўзининг бутун миллий-инқилобий фаолиятининг тухумлариндан, мевалариндан воз кеча олмади ва воз кечмак истамади-да. У қўммунист фирқаси сафлариндан-да Туркистоннинг миллий қуртулиши йўлинда мужодала давом этдирган ёш туркистонликлардан кўпининг муаллими эди. Мунавварнинг синирбаст тафаккур тарзи, ахлоқи матонати ва миллий ташвиқларнинг тозалиги уни таниғонларнинг барчасининг қалбини мақнатис (мағинит) каби ўзига тортар эди.

Мана шунингчун-да Совет ҳукумати уни иъдом этишга қарор бермишдир. Бўлшавиклар Мунавварни муҳокамасиз ўлдирдилар. Ҳамда Мунавварни ўнлар ҳеч қандай Совет алайҳиндаги муъин бир ҳаракати йузиндан ўлдирмадилар. Махс(ус) турк миллий мафкурасини ташиғани бизнинг миллий уйғонишимизнинг мужассам тимсоли ва руслаштиручилиқнинг ҳар бир шаклининг баришмас душмани бўлғани учун ўлдурдилар.

Мунаввар ўлдурулмишдир… биз ортиқ унинг ўрта ва тўлғуниғна қоматини, жонли ва қоп-қора кўзларини кўрмаяжакмиз. Унинг товушини бир даҳа эшита олмаяжақмиз…

Бундан юз йил қадар ул (1841 йилда) машҳур олмон олими Фридрих Лист ёзмишди:

“Айрим инсон ва инсоният орасинда ўзининг айрим тили ва адабиёти ила, хусусий нишасти ва тарихи ила, махсус ахлоқ ва одати ила, қонун ва муассасалари ила, мавжудият, истиқлолият, тараққий, абадий туроқли ҳақлари ила, эгаллаган ери ила бир миллат турадир… башариятнинг маданийлашмаси ёлғиз миллатнинг маданийлашмаси ва инкишофи йўли илагина мумкиндир ва тушунилабилир…”

Бу ҳозирғи куннинг ҳақиқатиға ўхшамайдими? Бу абадий ҳақиқат эмасми? Мунаввар бу абадий ҳақиқат учун, хусусий турк тили ва турк адабиёти учун, турк тарихи учун, ўз хусусий тарихи еримизда мустақил ҳаёт учун, турк аталмоқ ҳаққимиз учун, турк миллатининг маданийлашмаси ва инкишофи учун ўлмишдир. Мўсқува бўлшавиклари Мунавварни мана бунинг учун ўлдирмишлардир.

Юрагинда ўз Ватанинда ўзи оға, ўзи эга бўлу ҳаққи учун кураш ўти ёнғон туркистонликлар, айниқса Туркистон ёшлиғи, барчамиз қалбларимизда Мунавварнинг юксак маънавий шаклини ташималидирмиз. Мунавварнинг бўлшавиклар томонидан ўлдирилишини бир Мўсқува ҳокимларининг бизнинг миллий руҳимизни ўлдурмак қасдини тамсил этатурғон бир ҳаракат деб қабул этмалимиз. Бунга биз миллий мужодаламизни кучайтмак ва теранлаштирмак ила жавоб беришимиз керак. Биз ёлғиз бу усул ила буюк ватанпарварнинг Туркистонда турклик ғоялари учун курашган азиз Мунавваримизнинг хотирини лоиқ даражада табжил эта оламиз ва этмалимиз.

Мухобиримиз айни мактубинда бўлшавиклар томонидан Салимхон Тиллахон ила Тўлаган домланинг-да иъдом этилганликларини билдирадир. Бунларнинг иккиси-да кўп кўзга кўрунган ва миллий ҳаракатимизда аҳамиятли рўллар ўйнағон сиймолардир. Мунавварнинг ўнг қўли бўлғон Салимхон ёш наслимизнинг аҳоли орасинда энг севилган ва миллий ғоямизға чин кўнгилдан берилган муаллимлариндан бири эди. Совет ҳукумати қачон Мунавварни ҳибс этдирса, Салимхонни-да унингла баробар ҳибс этдирар эди. Энди, Мунаввар ила бирликда уни-да ўлдурдилар.

Шайховандитоҳур мадрасасининг бош мударриси бўлғон Тўлаган домла, инқилобнинг биринчи кунларидаёқ ҳаракатимизнинг бошқа жабҳасинда майдонға отилди. У вақтила “Уламо жамияти” деб аталғон миллиқлариқол (яъни давлат идора ишларинда руҳонийларнинг айрича рўли бўлуви тарафдори) жараёнининг энг бош мумассиллариндан бири эди. “Уламо жамияти”нинг, Туркистоннинг миллий уйғониши бобинда ўзига махсус ва “жадидчилик”ни қабул этмайтурғон бир пару ғирромлари бор эди. Лакин умумий миллий таҳлика қаршисинда орадағи бу фарқлар йўқолмишдир ва “Уламо жамияти”да айнийла “Жадид”лар каби Туркистоннинг миллий қуртулиши учун мужодала этмишдир. “Уламолар” ила “Жадидлар” орасиндағи бу жанжал ўзаро бир оилавий жанжалдан иборат эди ва рус бўлшавикларига бу ишга қаришмоқ ҳаққи берилмаган эди. Тўлаган домла ғурубпочилиқ чегаралирининг ва тортишувларининг бир он аввал ва ба ҳама ҳол йўқ қилиниши лозим эканлигини ва миллий душманға қарши умумий курашда Туркистоннинг бутун миллий кўчларини бирлаштирмак зарур эканлигини бир неча галда англағонларнинг бири эди. Совет ҳукумати уни ўқтубир инқилобининг башланғичиндаёқ қомоққа олғон эди. У замон иъдом этилишига ҳам ҳукм қилинғон эди. Лакин Мунаввар бир йўлини топуб уни бўлшавикларнинг панжасиндан қутқаруб олғон ва Тўлаган домла ички Русияга сурилган эди.

Мунаввар, Салимхон, Тўлаган домла – Туркистондағи рус парулетар, яъни диктатурасининг сўнгинчи қурбонлари эмасдир. Йиллардан бери Совет турмаларинда, сургунларда азоб чекаётган кўп-кўп маъруф одамларимиз ҳаққинда ҳеч бир маълумотимиз йўқдир. Унлардан қанчаси йўқолди? Тирик қолғонлари борми, йўқми? Бу тўғруда ҳеч бир нарса билмаймиз… балки, қадар бизга янги қайғули хабарлар ҳозирламоқдадир…

Бизнинг Туркистонда ва бошқа турк ўлкаларинда Совет ҳукумати бутун миллий турк мафкурасини ташучиларни мунтазам бир суратда йўқ қилмоқдадир? Мана энди, Мунаввар ҳам ўлдурулмишдир. Бошқа қанча одамларимиз бир ёқда турсин. Аҳмад Бойтурсун қайдадир? Мир Ёқуб Давлат қайдадир? Алихон Букайхон, Убайдуллоҳ хўжа қайдадирлар? Биз матбуотимизда Совет ваҳшати қурбонларининг манқабаларини ёзамиз. Бўлшавиклар тарафиндан туркчиликнинг энг қимматли мумассилларининг, миллий култур соҳасинда энг дегарли сиймоларимизнинг мутамодийан ўлдурулуб турғонлиқлари ҳаққинда ёзуб турамиз. Фақат, бўлшавикларнинг бизга қарши қилиб турғон бу ваҳшийликларига қарши бизга қардош ва дўст санадиғимиз миллатлар тарафиндан ҳеч бир парутаст товуши, биргина-да бўлса қайғумизға иштирок сўзи эшитмимиз… Бизнинг турк миллий фожеамиз мана шу ўлук киби товушсизлиқ ва сўнг даражада парвосизлиқ юзиндан қат-қат ортмоқдадир.

Мажмуанинг Бош мақоласи
2 – 9-бетлар.

Араб ёзувидан кирилга ўгирувчи
Файзуллахон Отахонов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort