Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Самарқанд шаҳар ҳокимига очиқ хат

Самарқанд шаҳар ҳокимига очиқ хат
11 Ekim 2018 - 10:14 'да юкланди ва 675 марта ўқилди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Ж.РАХИМОВга

ОЧИҚ ХАТ

Ҳурматли Фурқат Жалолович!

Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг эваралари Шоҳруҳхон, бундан олти ой илгари, бобосидан қолган уйга ўз ҳисобидан мармар ёдгорлик ўрнатиш учун рухсат сўраб ҳузурингизга кирган экан. Масалани махсус комиссия кўришини айтган экансиз. Аммо эвара олти ойдан бери қатнаб, бирор натижага эришолмабди.

Қарангки, машъум 1937 йилда, марҳум Беҳбудий “халқ душмани” деб қоралангач, унинг уйи давлат ҳисобига ўтказилганлиги ва муҳофазага олингани боис ҳам сизнинг рухсатингиз зарур экан.

Аслида Шоҳруҳхон сиздан бошқача муносабатни, яъни: “Нега ўз ҳисобингиздан бўларкан, бу юмушни ўзимиз уддалаймиз” деб, ишга киришишингизни кутган бўлса ажаб эмас. Жонсўз раҳбар бўлганда, уйни тақсиримизнинг қавмларига қайтариб бериш ташвишига тушармиди…

Агар бирорта авлиёнинг қабрини обод қилиш масаласи билан киришганда, бошқача муносабатда бўлишингиз табиий эди. Кейинги йилларда бизда, ҳатто қалбаки авлиёларнинг ҳам “қадамжо”лари обод қилинди, аммо маърифат чароғбонлари эътибордан четда қолди. Туркистонда жадидлар ҳаракатининг сардори, мустақиллигимиз яловбардори, ўзбек драматургияси ва публицистикасининг асосчиси Беҳбудий номига қўйилган боши берк, кўримсизгина кўча бунга мисол. Начора, донишманд айтганидек: “ Авом халқнинг авлиёси кўп бўлади ва бу халқнинг сардорлари ҳам ўзларига муносиб бўладилар”

Хуллас, бу постни қайта-қайта эълон қилишга имкон бермассиз, деб умид қиламан.

Нусрат РАҲМАТ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адиб.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort