Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қамоқхонадаги воқеа

Қамоқхонадаги воқеа
12 Ekim 2018 - 10:00 'да юкланди ва 940 марта ўқилди.

БАЪЗАН, ҚАМОҚХОНАДА ШУНДАЙ БЎЛИБ  ҲАМ ТУРАР  ЭДИ…
(Қамоқхонадаги “Сирдошим” китобидан)

Биринчи қисм

2015 йил 06 март куни  тунги вақт билан, соати 23-00да Қашқадарё вилояти “Шайҳ-Али” УЯ-64/49 муассасасининг 8-16 туркумларида яшовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳкум Володия Мельников ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан 25 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳкум, Геннадий Александировлар УЯ-64/49 муассасига қарашли бўлган Ғишт зоводидан қочишди. “Бузоқни қочгани сомонҳонагача” деганларидек…

Бу иккала “Азамат” туфайли, Сирена чалинди. Муассасадаги барча маҳкумлар ётоқжойидан турғизилди, ҳудди бозорда молни санагандай санашди. Маҳкумларнинг фамилияси, исми ва шарифи бирма-бир, номма-ном ўқиб эшиттирилди… Натижада қочқинлар маълум бўлди!

Уларни Ғишт заводининг 5 та тўсиқ симлари ва деворларидан ошиб, кўчага чиқаётган вақтда, вышкада турган солдатлар отишган. Отишма вақтида Володия Мельниковнинг орқасини ўқ ўйиб ташлаган ва шу жойнинг ўзида жон берган. Геннадий Александровнинг оёқларига ўқ теккан. Уни Қашқадарё вилояти Марказий Шифохонасига олиб кетишди…

Бироқ…

“Ўликни қўй, тутга югур” деганларидек. Айибни кимлар қилади-ю. Унинг орқасида турган барча маҳкумларнинг бошига калтак келиб тушди. Муассаса “Зампорль”и Шеробод Салимов Маҳмудович ва Нуриддин Муҳаммадиев Боходировичлар 2-смена маҳкумларини “штаб”га чақириб олиб, биттама-битта қочоқлар тўғрисида тергов қилишди…

16 туркум бошлиғи майор Асроржон Исҳоқов ва 8 туркум бошлиғи, капитант  Салоҳиддин Муҳиддиновларни УЯ-64/49 муассасасининг биринчи муовини, Қашқадарё вилояти МХХ ходими Қудрат Чориев  хонасига чақириб олиб, қочиб кетган маҳкумлар юзасидан, “тушунтириш хати” ёзиб олди ва уларга нисбатан, “ҳайфсан” мукофоти билан тақдирлашди…

Шундай қилиб, тергов ишлари 10 кун давом этди. Қочоқнинг биттаси ўлиб кетди. Иккинчиси бир умрга ногирон бўлиб қолди. Баъзан, қомоқхонада шундай ҳам, бўлиб турар экан-да…

(давоми бор)

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort