Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тўхтамас

Тўхтамас
20 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 350 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ТЎХТАМАС

Булбул ҳужум этган ҳаволи боғлар,
Булбул сендан кетар, фиғон тўхтамас!
Ёғишли-ёмғирли, умрли тоғлар,
Селлар сендан кетар, туман тўхтамас!

Одам яратилган баландли-пасли,
Бири тунд, бири чақмоқдир мисли,
Йигитлик гўё бир том баҳор фасли,
Давр сендан кетар, замон тўхтамас!

Келганга қучоқ, оч, бўлса мажолинг,
Яхши ишга чевир, ниятинг, феълинг,
Ўтар бу дунёда очиқ тут қўлинг,
Омад сендан кетар, даврон тўхтамас!

Ғавғоли дунёдир, ҳар иш галма-гал,
Шодлик кимнинг гали – ғолиб, ол-ҳо, ол,
Йигитлар, ҳар ерда бунга бор мисол,
Барқ урар осмонда, барон (ёмғир) тўхтамас!

Бу бир манзил – уч кун ерсан, ичарсан,
Эртаси йўқ, қусиб, тўзиб, ўчарсан,
Отинг йўлда, сўнг эгарга кўчарсан,
Беш кундан зиёда меҳмон тўхтамас!

Қўйнин очар бир кун, ер сени гизлар,
Тупроққа тўлади бу наргис кўзлар,
Кўркингга қувонма, чаманли боғлар,
Чаманлар қурирлар, сайрон тўхтамас!

Маҳдумқули, айтар ориф дўстига,
Ким қолар тушмаган ажад дастига,
Фалак бир кун солар ернинг остига,
Оғиздан тил кетар, забон тўхтамас!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort