Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туҳмат қурбонлари

Туҳмат қурбонлари
18 Ekim 2018 - 23:19 'да юкланди ва 674 марта ўқилди.

Кеча бозорда бир йигит билан суҳбатлашиб қолдим. Яқинда 18 мингтани ичида қора рўйхатдан чиқарилганлардан экан.

1999 йили СНБни оммавий беспредели вақти туҳмат билан қамоққа ташланиб 2002 йили амнистия билан чиққан экан. Нима бўлганди десам кимнидир уйидан қайсидир қорини маърузаси бор кассетаси чиққан экан. Кимларга эшиттиргансан деса ўнтача одамни исмини ёзиб берган. Орасида умуман ҳеч балодан хабарсиз йигитларам беспредел билан кириб кетишган экан.

Қамоқдан чиққандан сўнг бу йигит 2017 йилгача ҳар ойда бир марта район ИИБга бориб имзо қўйиб келган. 15 йил. Емаган сомсага ҳаётининг бир қисми билан товон тўлагани етмагандек яна 15 йил тахқирланиб ИИБга қатнаган. Устига наврўз ёки мустақиллик каби байрамлар арафасида 10 кун изоляторга ташлаб туришган. Орзуларим жуда кўп эди дейди. Ирригация институтини тугатиб энди ишга кирганда қамашди деб хўрсинади бечора.

Бунақа тақдирлар минглаб бор Ўзбекистонда. Хароми ит Каримов ўлмаганида бу инсонлар ҳалигача ўша рўйхатдан чиқарилмасдан ИИБга қатнаб юрган бўлишарди. Шунчалик разил, шунчалик золим, аблах бўладими одам деган. Ит Каримов ва бир тўда жиноий шериклари бу ўткинчи ҳаётда чўчқадек еб-ичиб айш ишратда яшашлари учун миллионлаб инсонларнинг ҳаётини қора қилди, орзу умидларини ўғирлашди.

Хароми тўдабошига жаҳаннамнинг энг азобли еридан жой берган бўлсин. Қиёматгача Аллоҳнинг лаънати ёғилсин.

Миллионлаб инсонлар ҳар куни ит Каримов қаторида ўзларини туҳмат билан қамоқларга ташлаган ва қийнаган СНБчи ва ИИБчиларни, судялар ва прокурорларни мана шундай дуоибад қилишади, қарғашади.

Бугун форма кийганлар кўзингизни очинг. Айбсиз инсонлар умрини ҳазон қилманг! Туҳмат энг оғир гуноҳлардандир! Қарғишлар сизга бўлмаса фарзандларингизга албатта уради!

Султон Бурхон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort