Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўнгил тан мулкининг шоҳи

Кўнгил тан мулкининг шоҳи
24 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 291 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

КЎНГИЛ ТАН МУЛКИНИНГ ШОҲИ

Кўнгил тан мулкининг шоҳи,
Ҳар сўз унинг жўшиндадир;
Етти иқлим тахтинда,
Ҳар бири ўз ишиндадир.

Тоғларнинг ўсиб-иниши,
Қушларнинг учиб-қўниши,
Дунёнинг кўпчиб-тиниши,
Фалакнинг гардишиндадир.

Бол чайна, ё ичгил ёвғон,
Барчасининг сўнги хуфтон,
Қурт-қумурсқа, беклар фармон,
Сулаймоннинг қошиндадир.

Теграси зумрат нақшли,
Чаён нишли, дандон тишли,
Олтин тахтли, зар, кумушли,
Дев бекларнинг дошиндадир.

Келиб кечади давронлар,
Барбод бўлар кўшк, айвонлар,
Кундуз ёрга ошно жонлар,
Ётса, тунлар тушундадир.

Уч асосий жўшқин дарё,
Бири тошса, қўпар ғовғо,
Ким билади кўҳна дунё,
Ё, Раб, неча ёшиндадир?!

Маҳдумқули, лол, ҳайрондир,
Ажал ўқдир, фалак ёйдир,
Дунё беҳаё аёлдир,
Ҳар одамнинг бошиндадир.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort