Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаббат

Муҳаббат
25 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 284 марта ўқилди.

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

МУҲАББАТ

Муҳаббат. Сариқ ва зангори.
Мен ҳеч ҳам қўрқмайман ўлимдан.
Сассиз, капалаклар сингари,
Бургутлар учар ўнг-сулимда.

Нимадир бормоқда янгориб
Нима у, қийиндир англарим.
Муҳаббат. Сариқ ва зангори.
Оҳ, мен узоқ кутган рангларим.

Титраб уйғонмоқнинг шавкатин
Қайтадан берди-ку шафқатинг.
Йўл бошла, муҳаббат, йўл бошла!

Мен эса қўрқмайман ўлимдан.
Мушуклар мисоли йўлимдан
Йўлбарслар ўтмоқда, йўлбарслар.

1980

(237)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (145-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort