Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мен ўзи кимман?

Мен ўзи кимман?
21 Ekim 2018 - 10:26 'да юкланди ва 681 марта ўқилди.

МЕН ЎЗИ КИММАН?

Бугун, 20 октябр куни кечга яқин ниҳоятда хафа бўлиб кетдим….

Кеча ўртоғим уйига меҳмонга чақирганди.

Аза-база ётадиган бўлиб кўчу кўронимни кўтариб боргандим.

Одатда мен юрган йўлимда “бир қараб, ўн чўқиб” юрмайман, атрофимга олазарак ҳам бўлмайман.

Ўз хаёлларим билан ўзим андармон бўлиб кетавераман.

Шу сабаб бўлса керак, мабодо, тажрибасзилик қилиб қўйишмаса, очиғи, мени бирор киши кузатаётганини ҳам билмайман, ҳамиша бехабар қоламан.

Бироқ мени кутиб олган ўртоғим зийрак экан.

“Вой, тинчликми? Ҳалиям “дум”ларингиз борми?” деди ҳайрат билан.

“Қанақа думлар?” ажабландим.

“Анауларни қаранг?”

Билдимки, ўртоғим ҳадикдан бесаранжом бўлиб қолди…

Дарров сездим ва унга ортиқча ноқулайлик туғдирмаслик учун кеч бўлиб қолганига қарамасдан секингина уйга қайтдим.

Ўртоғим беҳудага ваҳима қилмаган экан.

Бекатга қадар уч йигит мени кузатишга чиққан ўртоғим ва менинг ортимдан эргашиб келди.

Таксига ўтириб, уйга жўнадим.

Ортимдан кепка кийган йигит ҳам шоша-пиша таксига ўтирди. Мен тушган бекатда тушиб қолди. Мен уйга бурилдим….

3 кундирки мен истиқомат қилаётган кўпқаватли уй биқинида бир РАФ мени қоровуллаб, кузатиб турганини пайқагандим. Аммо ортимдан эргашиб ўртоғимнинг уйига қадар боришади деб ўйламагандим….

Бугун шанба.

Бугун мендан намойишни тасврига олишимни сўрашганди, унамадим.

“Бугун шанба бўлса, ҳеч бир юқори идоралар ишламаса, ким учун норозилик намойиши ўтказасиз. Яхшиси шанба-якшанба куни яхшилаб дам олиб, куч тўплаб, душанба кунидан бошлаган маъқул” дегандим.

Очиғи, бугун кунимни набирам билан ўтказай дегандим.

Тушликка яқин набирамни олиб ҳовлига чиқсам, уна у “пойлоқчи” РАФ ҳалиям ту-ууурибди.

Набирам гўдак эмасми, ҳали уйнинг у томонига чопқилайди, ҳали бу томонига чопқилайди… Ногоҳон йиқилиб тушмасин деб мен унинг ортидан югургилайман.

Гуё мен қайгадир қочиб кетаётгандек, уй олдидаги пойлоқчиларимдан бири (кошки улар битта бўлса!) менинг ортимдан йўрғалайди…

Четдан кузатган кишига жудаям ҳунук кўринаркан.

Қўни-қўшнилар олдида ҳижолат бўлдим…. Уялдим.

Улар мени шунақанги кузатишардикИ, ҳатто ўзимнинг “хавфли одам” эканлигимга ўзим ишониб кетдим.

Хафа бўлиб уйга кириб кетиб қўя қолдим…

Ҳар куни соат 17.30 да бир дамас русумли машина сут келтиради. Сигнал беради.

Одатдагидек, сутга чиқдим.

Сут келтирган машина уйнинг чап томонида савдо қиларди. Ўша томонга юрдим.

“Тан соқчи”ларим ўнг томонда экан, уларни ҳам чап томонга қараб чопқилаб қолганларини кўрмайсизми?

Буни ҳатто сут сотувчи ҳам сезибди.

“Вой, сизни кимдир пойлаб юрибди?” деб қолди.

Елка қисиб қўя қолдим. Нима ҳам дейман.

Асабим қўзиб, “пойлоқчи”нинг ортидан юрдим. “Бажарсанг “шипионалик қилгин” демоқчи эдим. “Сездириб қўядиган бўлсанг, одамни уялтирмасдан, сур бу ердан!” деб дўқ урмоқчи эдим.

Ёш йигит эмасми, қадамини жадаллатиб кетиб қолди.

Кейин кўпқаватли уйни айланиб уч кундирки “миқ” этмай турган РАФ машинасига яқнилашдим:

– Ассалому алайкум, чарчамаяпсизларми? Тушунмадим, намунча мени пойлаб юрмасанглар? Мана, Путин ҳам кетиб бўлди-ку, энди сизларга катталарингдан “Ортга қайтсанглар ҳам бўлади” деган буйруқ келмадими? Битта аёлга битта РАФни овора қилиб нима қилиб ўтирибсзилар?- дедим.

– Кечирасиз, сиз бизни кимгадир адаштираяпсиз. Мен хотинларни чалларга келтирганман. Ҳозир аёллар чиқишсА, кетаман. Мен сизни танимайман – деди.

– Сиз келтирган аёллар чалларда уч кун ётиб қолишаркан-да, – киноя қилдим…. , – Путин кетди, сизлар ҳам бора қолинглар эди – дедим.

– Опа, Путин билан нима ишим бор менинг, – деди йигит….

“Ҳаммасини биламан” дегандек РАФдаги йигитга бироз маъноли тикилиб турдим-да индамайгина ортимга қайтдим…. Мен уйнинг кириш йўлагига етмасимдан “хотинларни чалларга келтирган” РАФ ғойиб бўлди…..

Ниҳоятда хафа бўлиб кетдим.

Мен кимман?

Жиноятчиманми, террористманми? Кимман мен?

Нега биттагина аёл кишини уч кунлаб бутун бир бошли РАФда кузатишади?

Нега биттагина аёлни уч кишилаб таъқиб қилишади?

Шунчалар хавфлиманми мен?

Мен ўзимни фақат қонунни оёқ ости қилувчи амалдорлар, коррупционерлар учунгина хавфлиман деб биламан. Бошқа бировга, ҳатто мусичага ҳам озор бермайман.

Аммо мени кузатишганлари нимаси?

Уч кундирки уйим атрофида “тан соқчи”дек турганлар кимлар эди ўзи?

Орган томонидан қўйлиган айғоқчилармиди, ёхуд мен курашаётган казо-казолар ёллаган “киллер”лармиди?

Кимлар эди ўзи улар?

Фуқаро кийимидаги бу одамларнинг пешонасига ким эканлиги ёзиб қўйилмаган бўлса?

Нима деб ўйлашга ҳам ҳайронсан киши!

Йўқ, нега ҳукумат бошқаруви кимдан эҳтиёт бўлиши зарурлигини билмайди!

Нега мен кабилардан хавфсирайди!

Ахир ўз амалини суиистеъмол қилиб, коррупцияга қўл ураётган муттаҳамлар-ку халқ, миллат, ҳукумат душманлари!

Ахир ўзи мансабдор бўла туриб қонунни оёқ ости қилаётганлар, халқни талаётганлар-ку давлатимизни халқаро жамият олдида обрусига путур етказаётганлар!

Ўғрини ўғри дея ўз номи билан айтаётган менгинада нима гуноҳ!

Рост гапни баралла айтганим учун менинг қадамимни ўлчаш керакми?

Порахўрларнинг одимини эмасми?

Буларнинг олиб бораётган сиёсатига ҳечам тушунмайсан киши…

Малоҳат Эшонқул

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Demak siz juda kerakli odam ekansiz.
    Xursand bulmaysizmi, DXX sizga tansoqchi ajratgan bulsa.
    Qaniydi, bunday e’tibor hammagada nasib qilsa.

    21/10/2018 23:55
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort