Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тулада Марказий Осиёлик муҳожирларга қарши полиция рейдлари уюштирилди

Тулада Марказий Осиёлик муҳожирларга қарши полиция рейдлари уюштирилди
21 Ekim 2018 - 10:52 'да юкланди ва 550 марта ўқилди.

«МК в Туле» газетасининг хабар беришича, Россиянинг Тула шаҳри полицияси ходимлари томонидан Марказий Осиёлик муҳожирларга нисбатан инсон ҳуқуқларини оммавий равишда бузиш – миллий нафрат асосида қийноқлар ва таҳқирловчи умумлаштириш ҳолатлари қайд этилган.

Оммавий текширишлар шаҳарнинг Марказий бозоридан ташқарига ҳам чиққан.

«МК в Туле» мухбирининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари – УМВД, ОМОН, СОБР, Росгвардия ходимлари – барча бозорга элтувчи кўчаларни ҳам текширишган.

Муҳожирларни – таҳминан 200 кишини – ҳар дақиқада ортиб борган, узун қаторга сафлашган. Иммираграция қонунчилигининг бузилиши бўйича текширувлар давом жтмоқда.

Тула шаҳрида оммавий текширишлар 20 октябр куни соат 10 да бошланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оммавий тарзда шаҳарнинг Хлебний майдонига жойлашган. Марказий бозор бутун ҳудуди бўйлаб ўраб олинган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort