Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хашшогийнинг ўлдирилиши, “реформатор” ниқобининг ечилиши ва инвесторларнинг қочиши

Хашшогийнинг ўлдирилиши, “реформатор” ниқобининг ечилиши ва инвесторларнинг қочиши
22 Ekim 2018 - 22:53 'да юкланди ва 597 марта ўқилди.

Куни кеча Саудия ҳукумати “Washington Post” журналисти Жамол Хашшогийни Истанбулдаги консуллик биносида ўлдирганини АҚШ ва Европа Иттифоқи босими остида тан олди.

Туркия ва АҚШ матбуотининг хабар беришича, танқидчи журналистни ўлдириш учун Саудия ҳукумати Ар-Риёддан Истанбулдаги консулликка 15 нафар одамни келтирган. Уларнинг ичида бир паталогоанатом (жасад ёрувчи) мутахассис ҳам бўлган. Қотиллар аввал журналистнинг бошини олиб, кейин танасини чавақлашган ва тана қисмларини ишқорга солиб, эритишган.

Бугун “YahooFinance”нинг маълум қлилшича, Сауд ҳукумати “Washington Post” журналисти Жамол Хашшогийни Истанбулдаги консуллик биносида ана шундай тарзда ўлдиргани маълум бўлгач, йирик инвесторлар 5-6 кун ичида Саудиядан жами 1, 1 миллиард доллар миқдордаги инвестицияларини олиб чиқиб кетишган. Инвесторларнинг Саудиядан қочиши давом этмоқда экан.

Бу табиий хол, чунки ҚАРОҚЧИ ВА ҚОТИЛЛАР ҲУКМ СУРАЁТГАН ЖОЙГА АҲМОҚЛАРГИНА БОРИШАДИ, МУНТАЗАМ “ҲИСОБ”ДА ТУРАДИГАН (“СПРАВКА”ЛИ) АҲМОҚЛАР ЭСА – МАБЛАҒ БИЛАН БОРИШАДИ.

Яна айтмоқчи бўлганим шу-ки, ТАНҚИДГА ТОҚАТСИЗЛИКНИНГ, СЎЗ ЭРКИНЛИГИГА ХУЖУМ ҚИЛИШНИНГ, ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ТАЪҚИБ ҚИЛИШ ВА ЎЛДИРИШНИНГ МОЛИЯВИЙ ОҚИБАТЛАРИ ҲАМ БОР.

АҚШ ва ЕИ матбуотининг хабар беришича, Ғарб ҳукуматлари Саудия ҳукуматига нисбатан жиддий жазо санкцияларини жорий қилиш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда экан.

Саудияда сўз эркинлиги йўқлиги учун кўплаб танқидий мақолалар ёзган Жамол Хашшогийнинг вахшийларча ўлдирилиши яна бир жиҳати билан аҳамиятлидир. Гап шунда-ки, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўзини қўшни мамлакатларга ва дунё аҳлига реформатор, ислоҳотчи қилиб кўрсатиш учун Саудияда турли косметик (юзаки) ўзгаришларни амалга ошириб, ички ва ташқи сиёсатда роса очко ва обрў олиб келаётган эди.

Раҳматли Жамол Хашшогий Саудиянинг амалдаги раҳбари, валиаҳд шазода Муҳаммад ибн Салмоннинг ислоҳотлари декоратив (соҳта) ислоҳотлар эканлиги ҳақида кўп мақолалар ёзган эди.

Танқидчи журналист Саудиянинг консуллигида (яни очиқча) ўлдирилгач, Муҳаммад ибн Салмонинг “РЕФОРМАТОР” НИҚОБИ ЕЧИЛДИ. ЭНДИ УНИНГ ИСЛОҲОТЧИЛИГИГА ҲАМ, ИСЛОҲОТЛАРИГА ҲАМ, ВАЪДАЛАРИГА ҲАМ ҲЕЧ КИМ ИШОНМАЙДИ.

Ҳозир Муҳаммад ибн Салмон барча айбни Саудия махсус хизматларига тўнкамоқда. “Менинг хабарим бўлмаган, қотилликни чекистларнинг ўзлари уюштиришиби” – демоқда. Лекин унга ҳеч ким ишонмаяпти ва ишонмайди ҳам.

Чунки, агар ибн Салмоннинг бу операцияда ростдан ҳам қўли бўлмаган деб фараз қилинса, У ЎЗ МАХСУС ХИЗМАТЛАРИНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛМАЙДИГАН ЛАТТА ШАҲЗОДА НОМИНИ ОЛАДИ.

Лекин, менимча ҳам, Муҳаммад ибн Салмоннинг мамлакат махсус хизматлари билан тили бирлиги, журналист Жамол Хашшогийни ўлдиришда қўли борлиги ҳақиқатга яқин.

Махсус хизматлар таниқли журналистни бошқа бир мамлакатдаги консуллик биносига чақириб, уни шу ерда давлат раҳбарининг изнисиз ўлдира олишига сиз ишонасизми?

Мен ишонмайман!

Энди марҳум журналист Хашшогийнинг шахсига ҳам тўхталсам. Туркиялик тарихчи Илбер Ортайлининг билдиришича, Жамол Хашшогий асли келиб чиқиши Туркиялик бўлиб, унинг фамилияси аслида туркча ҚОШИҚЧИ бўлган ва кейинчалик Хашшогий деб арабчалаштирилган. Унинг боболари таҳминан 300 йил илгари Туркиянинг Қайсери вилоятидан Арабистонга кўчиб боришган ва араб амирларининг табиби бўлиб ишлашган.

Жамол Хашшогий жуда нуфузли газета ва телекомпанияларда журналист ва раҳбар бўлиб ишлаган. Ҳатто Саудия қиролининг маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган. Шунга қарамасдан на амалнинг ва на пулнинг юзига қарамаган ва танқидий руҳдаги мақолалар ёзишни давом эттирган. Сауд шайҳлари унга танқид йўлидан қайтиши учун миллионлаб долларларни ҳам таклиф қилишган. Лекин у ҲАҚИҚАТНИ АЙТИШ ЙЎЛИДАН ҚАЙТМАГАН ва ўз бурчини эмин-еркин бажариши учун Саудияни тарк этган.

Хашшогий АҚШ, Британия ва Туркияда яшаб келган. “Washington Post” газетасида Араб дунёси рукнини олиб борган. У шу қадар машҳур журналист бўлганини Twitter ижтимоий тармоғида унга 1,5 миллиондан ортиқ киши обуна бўлганидан ҳам билса бўлади.

Жамол Хашшогий Саудия раҳбариятини иккиюзламачиликда ва мусулмонларга хиёнатда айблаб, саудлар дунё сиёсий саҳнасида Фаластин тараф бўлиб, саҳна ортида эса Исроилга миллиардлаб доллар миқдорида ёрдам бериб келишларини танқид қилган.

Журналист ўзининг машҳур иборалари билан ҳам танилган. Масалан, Саудиянинг ҳозирги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонни у “Саудий Путин” – деб атаган. “Чунки Муҳаммад ибн Салмон Путинга ўхшаб, ЎЗ АДОЛАТИНИ ТАНЛАБ, АСОСАН ШОВ-ШУВЛИ ВАЗИЯТЛАРДАГИНА ҚЎЛЛАЙДИ. ЎЗИГА РЕФОРМАТОР НОМИНИ ОЛИШ УЧУНГИНА, СИЁСИЙ ОЧКО ОЛИШ УЧУНГИНА ҚЎЛЛАЙДИ. ҲАҚИҚИЙ ИСЛОҲОТЧИ ВА ҲАҚИҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР АДОЛАТНИ ҲАММА ВАЗИЯТДА ВА ҲАММА ВАҚТ ҚЎЛЛАШНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ” – деган.

Сауд ҳукумати Хашъшогий мамлакатни тарк этгандан кейин ҳам жим юришини истамади. Бу мақсадда унга яна ката пуллар таклиф қилинди. Журналист эса мол-давлатга сотилмади. Хашшогийдан бунинг боисини сўрашганида, журналист: “МЕН ҲАҚИҚАТНИ АЙТМАСДАН ЖИМ ЮРСАМ, МАЗЛУМ ХАЛҚИМГА, САУДИЯДА ҲАҚ СЎЗИ УЧУНГИНА ҚАМОҚҚА ТИҚИЛГАН ОЛИМЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН БЎЛАМАН. БИРОВНИНГ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ УЧУН МАҲШАРДА ЖАВОБ БЕРИШДАН ҚЎРҚАМАН”, – деб, ўзининг машҳур жавобини берган.

Бобомурод АБДУЛЛА

2018 йил 23 октябр

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort