Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Биз Адриатикадан то Буюк Хитой деворига қадар, 300 миллион кишидан иборат катта оиламиз”

“Биз Адриатикадан то Буюк Хитой деворига қадар, 300 миллион кишидан иборат катта оиламиз”
27 Ekim 2018 - 7:00 'да юкланди ва 750 марта ўқилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон саудиялик журналист ва мухолифат аъзоси Жамол Қошиқчининг ўлимини тергов қилиш борасидаги асосий ахборот манбаси бўлиб қолмоқда. Ва, эҳтимол, ушбу оқибати ноаниқ бўлиб турган шов-шувли сиёсий жанжал, Туркия президентининг Молдовага қилган ташрифини орқа планга сурди. Айни пайтда айнан шу ерда, Гагаузия пойтаҳти Комратда Туркия президенти тарихий ва дастурий деб аташ мумкин бўлган баёнот билан чиқиш қилди. Эрдўғон, Туркиянинг Молдова халқини, шу жумладан Гагаузия Туркларини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини таъқидлади, ҳамда бошқа маданият вакилларига нисбатан душманлик, вабо каби бутун жаҳон бўйлаб тарқалаётганини қайд этди. Сўнгра Турк дунёси чегаралари ҳақидаги ўз фикрларини шундай баён этди: “Биз Адриатикадан то Буюк Хитой деворига қадар, 300 миллион кишидан иборат катта оиламиз”.

Аслида, Буюк Хитой девори – Хитой халқ республикасининг Миср пирамидалари ва Парижнинг Эйфел минорасидан кам машҳур бўлмаган,  таниқли туристик тарихий обида, “бренд”ларидан биридир. Тарихчилар деворнинг қайси қисми қачон қурилганлиги ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришмоқда. Туристик фирмалар деворнинг қайта тикланган қисмлари бўйлаб сафарлар ташкил қилишади. Фақат тарихдан бошқа маълумотлар ҳам маълум. Девор қадимги Хитой чегараси бўйлаб ҳимоя иншоати сифатида қурилган. Бу тарзда эса, Хитой ўзаро муносабатлари унчалик ҳам яхши бўлмаган Турк кўчманчиларидан ҳимояланишга урунишган. Девор Хитой ва Турк дунёсининг тарихий чегарасининг мана шундай ёдгорлик белгисидир.

Бугун эса ушбу девор Хитой давлати чегарасидан жуда ҳам узоқ масофадан ўтади. Ва, энг асосийси, девордан шимол тарафда Ички Монголия, ва янада муҳимроғи, Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзян жойлашган. Кўпчилик Шарқий Туркистон деб атайдиган бу ерлар, Хитой таркибига маҳаллий ўлчовларга кўра унчалик ҳам узоқ вақт аввал киритилмаган, яъни XVIII асрда. Бундан ташқари, «Синьцзян» сўзи хитойчадан таржима қилинганда, “янги чегара” деганидир.

Туркия президенти Эрдўғон эса, Буюк Хитой деворини Турк дунёсининг чегараси сифатида айнан Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзяндан қатағонлар ҳақида узлуксиз хавотирли хабарлар келаётган вақтда таъкидлаб ўтди. У ердаги “ахлоқ тузатиш лагерлари”да турли маълумотларга кўра 1 миллиондан 12 миллионгача одам тотал кузатув режими остида тутилмоқда, шу жумладан мобил алоқа бўйича телефон суҳбатлари ва мессенжерлар орқали хабар алмашинуви ҳам назорат остида. Ва, агар, Уйғурларнинг Хатойдаги аҳволи ҳақида сўнгги пайтлар жаҳон ҳамжамияти ниҳоят тўлиқ овоз билан гапира бошлаган бўлса, аммо бу даража ушбу муаммо биринчи бор кўрсатилди.

Бунга қарамай, Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзянда вазият жуда ҳам хавфли сценарий бўйлаб ривожланмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўз фақатгина бошқалар таҳмин қилганидан кўра кўпроқ бўлиб чиққан, алоҳида “тўполончиларни” аниқлаб, бартараф этиш ҳақида кетмаяпти.

Мутахиссисларнинг таъкидлашича, агар Хитойнинг аввалги “социалистик” йилларида “социалистик интернационализм” мафкурасига амал қилинган бўлса, ҳозирда эса миллий камчиликни хитой этноси ва маданиятида тўлиқ “эритиб” юборишни кўзламоқдалар. Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзянда ахлоқ тузатиш лагерларига тушиш учун – Қурбон байрами билан табриклаш, “мусулмонча” кийим кийиш ёки ўзи билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юрмаслик етарли бўлади.

2014 йилнинг апрел ойида Хитой лидери, ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзянга ўзининг илк ва ҳозирча ягона ташрифи чоғида маҳаллий ҳокимият олдига шундай вазифа қўйган: ҳар қандай миллатдаги барча маҳаллий аҳоли ўзини “бизнинг буюк ватанимиз, хитой миллати ва хитой маданияти” билан таниши керак. Шу сабабдан бу ерда уйғурларнинг ўз уйғурликларини сақлаб қолиш имкониятлари деярли йўқ.

Пекиннинг яширин мотивлари тушунарли. Бу ерда, афтидан, классик комунистик мафкура, ҳамда хитой вариантида, “хитой иқтисодий мўжизаси” билан яхши мос эмас деган фикрга келишган, ва мос равишда мамлакатни Шимолий Кореа даражасига “тушириш”ни афзал кўришган. Энг яхши йўл миллатчилик деб топилган. Афтидан, Пекинда, Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзяндан Сурияга жанг қилиш учун кетаётган “мусулмон экстремистлар” ҳақида гапни бошлаш билан, жаҳон ҳамжамияти дарров энг шафқатсиз қатағонни ҳам олқишлайди деб ишонишган. Лекин, адашишган кўринади. Ниҳоят, Хитой ва АҚШ орасидаги рақобатнинг кучайганлиги фонида, бу рақобат эса фақат “савдо-сотиқ урушлари” билан чегараланиб қолмайди, Хитойнинг Уйғур автоном тумани – Синьцзяндан умуман бошқача хабарлар келмоқда. Пекиннинг минтақада ҳукмронлик қилишга интилиши, Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги Хитой экспансияси – буларнинг ҳеч бири Вашингтон назаридан четда қолмаяпти.

Аммо АҚШнинг уйғурлар вазиятига эътибори – бу ҳозирча фақатгина таҳмин ва версиялар бўлса, Эрдўғоннинг Буюк Хитой деворининг Турк дунёси чегараси эканлиги ҳақидаги баёноти эса – амалга оширилган фактдир. Бунинг ортидан эса, Туркияда Хитойдаги уйғур, қозоқ, тотор ва бошқа турк тилли халқларнинг вазиятига бўлган эътибор жуда юқори даражага чиқганини кўриш қийин эмас.

Ва, яна бир ҳолат. Коммунистик мафкурани миллатчилик билан алмаштиришга уруниш замонавий тарихда биринчи марта кузатилмаяпти. Ва гап фақат, Москванинг ишораси билан маҳаллий, келиб чиқиши турк бўлган аҳолига шахсий исмларини болгарчага ўзгартиришларини тавсия қилган, ҳамда “нотўғри” исмлар иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ёдгорликларига ҳам ёзилган Болгария ҳақида эмас. Бунданда муҳимроқ мисол ҳам бор – Югославия. У ерда ҳам ҳудди шундай партиянинг янги лидери Слободан Милошевич пролетар интернационализмни буюк серб шовинизми билан алмаштиришга уруниб кўрди. Айнан унинг даврида Косовода, маҳаллий албанлар орасида “параллел давлат”нинг ноёб тизими юзага келди ва одамлар югослав шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини олмадилар, албан-педагоглар серб ўқув дарсликлари бўйича дарс беришдан бош тортдилар, ўқувчилар эса ундан ўқишдан ва ўз-ўзини бошқарувчи ярим хуфия мактабларда илм олишни афзал кўришган эди…

Бундай сиёсат натижаси сифатида унча ҳам кўп вақт ўтмай Югославия жаҳон харитасидан шунчаки йўқ бўлганини эслатиш лозим эмасдир? Ва Белград нафақат бирлашган Югославиядан расман чиқиш ҳуқуқига эга бўлган Хорватия, Македония, Черногория ҳамда Босня ва Герцоговина устидан назоратни қўлдан чиқарди, балки чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган Косовони ҳам йўқотди.

Бундай ҳолатда ҳеч бўлмаганда, тез орада Синьцзяннинг “янги чегара”дан эскисига айланиб қолишини, навбатдаги янги чегара эса айнан тарихий чегаралар бўйлаб ўтишини истисно қилиб бўлмайди.

Нуроний, Minval.az сиёсий шарҳловчиси

Манба: Minval.az

ЎХҲ ахборот бўлими
Рус тилидан ўзбекчага ўгирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort