Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Соҳибқирон Амир Темур вафоти арафасида авлодларининг сони қанча эди?

Соҳибқирон Амир Темур вафоти арафасида авлодларининг сони қанча эди?
27 Ekim 2018 - 10:00 'да юкланди ва 1294 марта ўқилди.

Марҳум Соҳибқирон Амир Темурнинг ўғил авлодларидан у вафот этган пайтда ўттиз олти нафари ҳаёт бўлиб, шундан катта ўғил амирзода Жаҳонгир (1356-1376) наслидан ўн бир ўғил мавжуд эди. Улар қуйидагилардир: марҳум Муҳаммад Султон ибн Жаҳонгир (Жаҳонгирнинг тўнғич ўғли; 1375-1403)дан уч ўғил қолган эди. Муҳаммад Жаҳонгир тўққиз ёшли, Яҳё беш ёшли, Саъд Ваққос (бу неварани Марсел Брион “Менкин, Соҳибқирон Амир Темур” асарида Темурнинг бешинчи ўғли деб, чалкашликка йўл қўйган. – А.З.) олти яшар бўлган. Жаҳонгирнинг иккинчи ўғли амирзода Пир Муҳаммад ибн Жаҳонгир (1376-1407) етти бола билан, йигирма тўққиз ёш бўлиб, Кобул ва Ғазна салтанати унга суюрғол қилиб берилган эди. Унинг ўғиллари – Қайду тўққиз ёшда, Холид етти ёшда, Бузанжир, Саъд Ваққос, Санжар, Жаҳонгир, Бузруклардир.

Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Баҳодир (1356-1394) наслидан тўққиз ўғил ва неваралар ҳаёт эдилар. Пир Муҳаммад ибн Умаршайх бир ўғил билан йигирма олти ёшда, Умаршайх ибн Пир Муҳаммад етти ёшда, Рустам ибн Умаршайх йигирма тўрт ёшда (икки ўғил билан – Усмон олти ёшда), Султонали бир ёшда, Искандар ибн Умаршайх йигирма бир ёшда, Аҳмад ибн Умаршайх ўн саккиз ёшда, Сайди Аҳмад ибн Умаршайх ўн беш ёшда, Бойқаро ибн Умаршайх ўн икки ёшда эдилар.

Темурнинг учинчи ўғли, ўттиз саккиз ёшли шаҳзода Мироншоҳ мирзо (1366-1408)нинг етти ўғил ва набиралари бор эди. Катта ўғил Абу Бакр йигирма уч ёшида бўлиб, унинг икки ўғли – Илангир тўққиз ёшда, Усмон Чалабий тўрт ёшда эди. Иккинчи ўғли Умар ибн Мироншоҳ йигирма икки ёшда, учинчиси ва Темурдан кейин Мовароуннаҳр тахтиша даъво қилган Халил Султон (Темурнинг севимли невараси ва вориси бўлган Пир Муҳаммад мирзо билан амакивачча, шу билан бирга, бир онанинг фанзандлари эди; бу ҳақда бошқа бир мақолада тўхталамиз. – А.З.) йигирма икки ёшда, Ижал ўн ёшда, Суюрғатмиш олти ёшда эди.

Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзо (1377-1447) йигирма ёшдан ошган бўлиб, унга Хуросон мулк қилиб берилган эди. Унинг етти ўғли бўлиб, Мирзо Улуғбек ва Иброҳим Султон (1394 йил туғилган) ҳар иккаласи ўн бир ёшда. Аммо Улуғбек Иброҳим Султондан беш ойлик каттароқ эди. Бойсунқур саккиз ёшда, Суюрғатмиш олти ёшда, Муҳаммад Жўкий уч ёшда, Жон ўғлон икки ёшда, Ярди бир ёшда эдилар.

Соҳибқирон Темурнинг вафоти арафасида қизлари ва невара-қизларидан ўн етти нафари мавжуд эди. Унинг катта қизи Султон Бахт Бегим бўлиб, у таниқли ва садоқатли амирлардан бири Амир Сулаймоншоҳ никоҳида яшар эди. Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Баҳодирдан уч нафар дилбар қиз қолган эди. Тўнғич невара Муҳаммад Султон ибн Жаҳонгирдан уч қиз, Мироншоҳ Мирзодан тўртта қиз ҳаёт эди. Шоҳрух Мирзода битта, Пир Муҳаммад ибн Жаҳонгир Мирзо, Абу Бакр Мирзо ва Халил Султон Мирзонинг ҳар бирида биттадан қиз фарзанд бор эди. Темурнинг иккинчи қизи Оқа Бегим таниқли амирлардан Муҳаммадбек ибн Амир Мусо никоҳида эди. Оқа Бегимдан амирзода Султон Ҳусайн (Бу Ҳусайн Бойқаро эмас) дунёга келган эди.

А.Т.Замонов – т.ф.ф.д.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube