Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Билдириш

Билдириш
28 Ekim 2018 - 21:38 'да юкланди ва 926 марта ўқилди.

БИЛДИРИШ

Оммавий Ахборот Воситаларининг хабарига кўра, шу йилнинг 2 ноябр куни россиялик миллатчи ва провокатор-шовинист Владимир Жириновский Ўзбекистонга ташриф қилар экан.

Бу хабарни эшитиб ишонмадик, наҳотки вазият юртимизда шу даражага тушиб қолган бўлса?? Жириновский доим ўзбекларни, туркийларни, мусулмонларни ҳақоратлаб, низо ва фитна келтирадиган бир радикалчи бўлса, унга қанақасига, юртимизга келишига рухсат берилди??

“Ўзбеклар эшакни қилади“, “совет ва русслар бўлмаганида ўзбеклар одам бўлмас эди“,“Самарқанд ва Бухоро ўзбекларга Ленин томонидан совға қилинган, керак бўлса тортиб оламиз“, “ мусулмон фуқароси Россияга қарши кураш олиб борса уни бир йўл билан жазолаш лозим, уни ўлдириб жасадини чўчқани терига ўраб кўмиш керак“, “Ўзбекларни, қирғизларни, тожикларни бизга фақат бир томондан кераклиги бор, улар жисмоний меҳнатдан бошқа бир нарсага лойиқ эмас..“ Шунақа “одамга“ рухсат бериш, Ўзбекистонга келиш учун, ориятсизликни аломати эмасми??

Шу аҳволга тушиб қолдими давлатимиз?

Кечагина буюк ўзбекларимизга, Рауф Парфига,Чўлпонга бағишланган тадбирларга рухсат берилмаганини ёки ўта мураккаб босимдан сўнг берилганини эсга олайлик, ўзимизни буюкларга бунақа муносабату, бу миллатчи, фашист, провокаторга эса рухсат ва ҳурмат эканде??

Уят борми ўзи? ҳамма нарсани чегараси бор!

Бухорога бориб оммавий “кутиб олиш тадбирини “ ўтқазамиз агар давлат бу шармандали ташрифни тўхтатмаса!

АНВАР НАЗИР
фаол

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort