Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“ЭРК” партияси Ўзбекистон ҳукуматини В.Жириновскийни ўлкага киритмасликка чақиради

“ЭРК” партияси Ўзбекистон ҳукуматини В.Жириновскийни ўлкага киритмасликка чақиради
29 Ekim 2018 - 17:39 'да юкланди ва 844 марта ўқилди.

“ЭРК” ПАРТИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИНИ В.ЖИРИНОВСКИЙНИ ЎЛКАГА КИРИТМАСЛИККА ЧАҚИРАДИ

БАЁНОТ

Рус ва ўзбек интернет нашрларининг хабар беришича, Россиянинг Либерал демократик партияси (ЛДПР) раиси Владимир Жириновский 2018 йилнинг 2 ноябр куни Ўзбекистонга келишни режалаштирган.

Маълумки, бу шахс ўзининг Ўрта Осиё халқларига қарши ирқчилик баёнотлари билан танилган. Шу тарзда, В.Жириновский ўзбекларни бир неча марта “фақат оғир меҳнат қилишга лойиқ ҳайвонлар”, деб атаган.

Ўзининг Ўрта Осиё халқларига нисбатан камситувчи “нутқлари” учун В.Жириновский Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда “исталмаган шахс” эълон қилинган. В.Жириновскийнинг қозоқ халқига нисбатан ҳақоратли гаплари учун, уни ўз мамлакатига киришини тақиқлаган биринчи президент Нурсултон Назарбоев бўлди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам тожик халқини камситувчи филмларни суратга олган «Наша Russia» комедия сериали аъзолари ва актёр Михаил Галустиянни республикага киришини тақиқлаган эди.

Аммо, В.Жириновскийнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги хабарлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЛДПР лидерини “исталмаган шахслар” рўйхатидан ўчириб, унинг ўлкамизга киришига изн берган, деган тахминга сабаб бўлмоқда. Акс ҳолда, бу сиёсий масхарабоз бизнинг ўлкамизга киришга журъат қилаолмасди.

Биз бу шахснинг тупроқларимизга оёқ босишига қатъиян қаршимиз!

Биз президент Шавкат Мирзиёевни, ҳукуматни, парламент ва сенатни бу ирқчи кимсанинг мамлакатимизга қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини абадий тақиқлашга чақирамиз!

Шунингдек, Ўзбекистон жамоатчилигини Ўрта Осиё халқлари душмани В.Жириновскийнинг мамлакатимизга киришига қарши ўз норозилигини (ижтимоий тармоқда, флешмоб ва бошқа каналлар орқали) фаол равишда ифода этишга чақирамиз!

Ўзбекистон «ЭРК» демократик партияси Марказий кенгаши
29.10.2018

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort