Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Иқбол бўлмади

Иқбол бўлмади
01 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 237 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ИҚБОЛ БЎЛМАДИ

Кўп йигитлар келиб, кечди жаҳондан,
Ниятига кўра иқбол бўлмади.
Гардиши кажрафтор фалак зулминдан,
Тонгларда шод бўлиб, оқшом кулмади.

Ҳар кун кафан бичар бу ажал ҳаёт,
Бир балодир, овин қўймас бу сайёд,
Кундан-кунга ортга кетар одамзод,
Пешин кўрган кўзлар тунда қолмади.

Насиҳатим, тингла, эшит бу сўзни,
Ур-йиқит уяси бу дунё юзи,
Ажал етиб, кимнинг юмулса кўзи,
Гўё бу дунёга келди, келмади.

Бостириб, кўрганга солдирган Хорун,
Дунёни тўрт бўлган қани Фаридун,
Қирқ шаҳарни молдан тўлдирган Қорун,
Кўзи қумдан тўлди, пулдан тўлмади.

Маҳдумқули, ҳайрон, ҳар ёна боқар,
Бу на қудрат ишдир, сувдан ўт чиқар?!
Назаркарда ўғил ота чироғин ёқар,
Лаънаткарда ўғил, бўлди, бўлмади.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort