Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу дунё

Бу дунё
05 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 381 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

БУ ДУНЁ

Мағрибдан Машриққа узанган замин,
Ризқинг кесилган кун йўқдир бу дунё,
Ободи, бебоди, дарёси, чўли,
Юз қирқ олти минг ёғочдир, дунё.

Ҳар кимнинг муроди бунда фойдадир,
Ўйину томоша, жанжал, ғавғодир,
Қирқ олти минг ёғоч, тоғ-тош, дарёдир,
Неча етмиш турли тилдир, бу дунё.

Эллик минг ёғочдир, ер юзинда йўл,
Дев-пари маскани, ҳурдан бисёр қул,
Неча оч арислон, сувсиз, қуруқ кўл,
Чаманлар кўксида чўлдир, бу дунё.

Ўн икки минг ёғоч жойи Ҳиндистон,
Олти минг ёғоч йўл, узоқ Румистон,
Тўрт минг Славиян, ҳам Ҳабашистон,
Гўё тўлиб-тошган селдир, бу дунё.

Тўрт минг фарсах Яман, бир минги Булғор,
Заминда Юнон ҳам ўзича бозор,
Бир минг ёғоч йўлда олчоқ, одамхўр,
Шамол измидаги солдир, бу дунё.

Минг ёғочи нокас улуслар аро,
Беш минг ёғоч Яжуж, минг ёғоч саҳро,
Етти минги йўқлик ва тошқин дарё,
Минг ёғоч ер, ётган молдир, бу дунё.

Икки минг уч юзи аҳли исломдир,
Ироқ, Озарбайжон, Мисрдир, Шомдир,
Хуросон, Форс, Безиркухда(?) тамомдир,
Йўқ бўлгунча, галма-галдир, бу дунё.

Маҳдумқули, отинг дўнди Фироққа,
Фироқ бўлиб, торт ўзингни қироққа,
Ҳисоб этдим, дунё бошдан оёққа –
Уч юз олтмиш йиллик йўлдир, бу дунё.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort