Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир рангдаги оҳанглар

Бир рангдаги оҳанглар
03 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 322 марта ўқилди.

 

 

БИР РАНГДАГИ ОҲАНГЛАР

 

1
Кўзимизда жонсиздир зоҳир,
Шундан ўлик туюлар саҳро.
Аслида, у куйлаётгандир,
Биз сиғмасмиз кенгликларига.

Тинглаётган мусиқамизни
Бир овоз деб билармиз, балки.
Чертмоқ учун чўлнинг созини,
Дўнмоқ керак дўнгликларига.

Тик барханлар – чўкмаган карвон,
Туялардек кезар булутлар.
Биз сезмасмиз, балки ҳеч қачон,
Бизни ёқмас тафтсиз гулханлар.

2
Мудҳиш тушдек, идрокнинг ёди,
Юракларга ботирар онгни.
Дор тикади, виждоннинг туғи,
Уйғотганда тунларим тонгни.

Кўтарилган шафақлар эмас,
Умидлардан сачраган жонлар.
Ботаётган уфқлар, тўхтанг, бас,
Сизлар, қуёш бичган кафанлар!

Ярашасиз, тоғларга мудом,
Денгизларни безаган ранглар…
Чўкаётган ҳар бир интиқом,
Борлиғини сиз боис, англар.

Ҳар хуфтонда, ўлмасдан бурун,
Шаҳодатни ўгиринг, такрор.
Имон жоиз – ўлмаслик учун,
Тирикликдан ўзгаси бекор.

Тирикликни қутламоқ шараф,
Бахт дегани – ҳар тонг туғилмоқ.
Экинзорда кўп эрур алаф,
Бахтсизликдир анга юкинмоқ.

Орзулардек, ўлиб-тирилсак,
Армонларга берилмаса, бўй.
Шундан бизнинг толемиз юксак,
Ҳар кунимиз байрам билан тўй.

Бутун шабнам, денгизга дўнса,
Кўзёшларни ичса, денгизлар.
Уфқларни дарёлар ювса,
Оппоқ тонгдек, кулади юзлар.

Ботган ойнинг шуълаларидан,
Кумуш тобут ясайди, ҳилол.
Биз ўчмаймиз, қишнинг тушидан,
Биз боғлармиз, ўлмас безавол…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort