Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ажал шамшири

Ажал шамшири
07 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 329 марта ўқилди.

 

 

АЖАЛ ШАМШИРИ

Уч сўздан иборат сўзлар бойлиги,
Ҳар куни чайналар учта такрор – сўз.
Ўттиз милён халқнинг – уч сўз ҳосили,
Моянаси, оши, кафанлиги – бўз.

Учта қора мошин, ўттиз минг миршаб,
Дўрмон қароргоҳи, Оқсарой ҳалак.
Ҳар чошгоҳда келар, тахтига қақшаб,
Шомдан сўнг қайтади, роса, валақлаб.

Қулоққа ўтирди саробранг овоз,
Кўникиб ҳам қолди кирлаган руҳлар.
Занглаган темирдек жаранглаши соз,
“Юртга кўз тегмасин”, “Кирмасин, сухлар”.

Пистачидан ортиқ жойи йўқ бирор,
Ўтмас пичоқ яхши бундай шамширдан.
Афғон шамолидай эсар беқарор,
Худо, Ўзинг сақла, жоҳил қаҳридан.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort