Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сунбула

Сунбула
08 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 209 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

СУНБУЛА

Шодликни опкетар чалсам ҳар наво,
Қуйласам ҳар қўшиқ келар ғам олиб.
Боғлар жизғанакда топмоқда завол,
Йўқдир эпкинлари, йўқдир шамоли.

Хаёлларим сизга тақалаверар
Парвона ургандек ўзини шамга.
Сўзласам, шон-шараф ўқилаверар,
Сизнинг ҳар хаёлда барҳаёт шаънга.

Шаънингизга эса шон-шарафлар кам
Бир шўх эсмайсизми, шаън елмайсизми?
Очилиб-сочилиб биз тарафларга
Ёзда баҳор бўлиб бир келмайсизми?!

Фироқ дамларида ҳар лаҳза, ҳар он
Бир-биридан бадтар руҳсиз ва ҳазин.
Ям-яшил бу борлиқ сўлғин, заъфарон,
Келинг, эй шабада, келинг, эй насийм.

Бошимда харосдек айланар само,
Ўлкамга ўт қўйиб қуёш ловуллар.
Келинг, ахир, бўлиб нажоткор шамол,
Шаддатланинг, бўлиб қаттиқ довуллар.

Айтингиз, ёлғизлик биздан азизми,
Наҳот, саодат йўқ дийдор ганжида?
Ҳал этингиз, ташриф буюрасизми,
Ёки қиласизми қадам ранжида!?

Агар келмасангиз, вужуд бир жасад
Майли — таъна қилиб, майлига — тергаб.
Қаттиқ зада қилди димиққан Асад,
Дув тўкилгим келиб турибди ерга.

Сизсиз тўкилмакка қайда, гулим, йўл
Қора ва Қизилқум воҳаларинда…
Келинг, ирим учун бир узатинг қўл,
То мен қуриб қолмай шохаларимда!

* * *

Мени ёна-ёна севганда
Айрилиққа бўлганча маҳбус,
Муз ташлаган оташ меҳрингга
Қаердадир, кимдир айтган сўз.

Ишонаман, чиққансан йўлга
Келиш учун қошимга дарров.
Лекин сени тўхтатиб қолган
Қаердадир, кимдир қўйган ғов.

Сўнг бир қушдан жўнатгансан хат,
Мумкин эмас ёзмаслигинг, йўқ,
Лекин ўшал қушни ўлдирган
Қаердадир, кимдир узган ўқ.

Бу ёғига сен хотиржам бўл,
Бу ёғига ҳаловатинг нақд.
Мендан сени қутқариб қолгай,
Қаердадир, кимдир берган бахт.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort