Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жириновскийнинг Ўзбекистон сафарига доир мулоҳазалар

Жириновскийнинг Ўзбекистон сафарига доир мулоҳазалар
04 Kasım 2018 - 8:00 'да юкланди ва 949 марта ўқилди.

Совет манқуртлигининг табиати мени доим ҳайратга солган, бу манқуртлик илдизлари ҳақида кўп ўйлайман.

Албатта, манқурт психолoгияси заминида ақлий, маънавий муаммолар билан бир қаторда ижтимоий сабаблар ҳам ётгани шубҳасиздир. Бундай сабаблардан бирининг манзараси, наздимда, қуйидагидайдир.

Совет йўқсиллиги аксарият одамларда маиший турмушга доир буюк бир харислик, ташналикни устувор қилди. Йўқсиллик худди бир Лупа сингари ҳаётнинг энг майда жиҳатларини, воқеа ва ҳодисаларини йирик, аҳамиятли қилиб кўрсатар эди. Шу маънода совет одамлари кўзидаги бу йўқсиллик Линзасини, ҳеч иккиланмай, бахт-саодат манбаи деб аташ мумкин эди. Совет бахтиёрлиги моҳияти “Қониқиш” эмас, “Қаноат” бўлган. Албатта, фалсафий нуқтадан қараганда, бу икки ҳолатнинг бир-биридан фарки йўқ, дейиш мумкин, нега-ки, агар мавзу фақат бахт бўлса, бу бахтгнинг сабаби нима эканлиги кимни қизиқтиради? Яъний, бундай “фалсафий” заминда хатто Диоген сингари бочка ичида ўтириб ҳам бахтли бўлиш мумкин.

Бугун совет даврини ностальгия билан эслаётганлар йўқсулликдан бунёд бўлган ўша “саодатли онлари”ни соғинаётган қуллардир. Бундай тоифанинг тубан соғинчига на ўз халқининг қуллардай эксплуатация қилингани ва таҳқирлангани, на оғир ҳаётга дош беролмай, ўзини ёққан минглаб ўзбек аёлларининг жувонмарг бўлган умри, на пахта далаларида ишлатилган кимёвий дорилар оқибатида халқ орасида ёппасига пуштсизлик ва хасталикларнинг авж олгани, ўлимлар сони кўпайгани, на Ўзбекистоннинг бутун ер ости ва ер усти бойликлари рус босқинчилари тарафидан талон-тарож қилингани, на мамлакат экологияси ва заминнинг асрларга етгулик даражада заҳарланиб, ифлослантирилгани ва на денгиз ва дарёларнинг қуритилиб, йўқ этилгани моне бўлолмайди. Бундай манфур тоифанинг ностальгиясига хатто уларнинг ўз аждодларининг босқинчилар тарaфидан қатлиом қилингани-ю, тарих ва маданиятининг бузилиб, йўқ этилгани ҳам ҳеч ҳалақит бермайди.

Мақсуд Бекжон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort