Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Минглаб қишлоқлардаги милёнлаб набираларимни ўйладим…

Минглаб қишлоқлардаги милёнлаб набираларимни ўйладим…
05 Kasım 2018 - 10:00 'да юкланди ва 580 марта ўқилди.

Бизда совуқ тонг отяпти, дилдираб печкага ўтин ёқяпман, қарс-қарс йўталяпман, тиззамдан пасти музлаган. Чорвоғимнинг этагидан бир тоғора маккасўта опкеб печкага қаладим, гуриллаб ёниб уйни иситди, фақат у тез ёниб битади!

Қалтираб, тишларим такиллаб уйғониб катта ҳовлидаги набирамни ўйладим: совқотмадимикан. Яна бошқа жойлардаги, гази паст, ўтин-чўпи ночор минглаб қишлоқлардаги милёнлаб набираларимни ўйладим, бечоралар совқотмаяптимикан дедим!

Газга ишониб қолгандим, лекин у пасайиб кетди, кучаймаяпти, энди ўтин-чўпни дарагини қиламан, муаммо эмас, далада ўтинларим кўп.

Сандал қурдирсаммикан деб ўйлаяпман, кеча битта устага маслахат солдим! Сандалга оёқни тиқиб роҳатланишни соғиндим! Сандал устига дастурхон ёзилади, ёнғоқ, бодом, майиз, олмою бехилар қўйилади, шулардан эрмак қилиб ҳаётдан хузурланаман, печени патир ҳам сотволаман! Ҳовлига тезликда ғиштдан омонат ўчоқ ясаб, қозон осиб ош пишираман, агар дўсту биродар келса!

Қалин кийиниб, қўлимга қармоқ олиб, оғзимни қийиқ билан беркитиб, қалпоғимни қулоғимгача тушириб изғиринда катта зовурга балиқ овлагани борарман! Бир ўзим бораман! Термосга намаътак дамлаб олишим мумкин! Бошқалардай балиқ овига ароқ кўтариб бормайман! Ароқни ёмон кўраман, ичсам, қайт қиламан, менга ароқнинг кайфи, мияни хира қилиши ёқмайди, маст бўлиб ўз сирларингни алжираш жуда хунук иш.

Ташқарида тонг бўзаряпти.

Аям уч-тўрт кундан буён эгизакларни боғчага бергани йўқ, совуқда нима қилади, ёнимда ўтирорсин дедилар!

Рости, қиш қўрқинчли мас, газ пасайса ўтин-чўпнинг ғамини еймиз! Лекин қиш ичи ўтин кўп кетади.

Янги ой чиқибди, уям кўзимга бир бўлак ўтинга ўхшаб кўринди!

Бир оздан сўнг буғдой сувига жўнайман, шу сувни тугатсам бошқа ишлар бор! Тошконга боришниям режалаштиряпман! ” Санжар, қизим билан нашрётизга ўтамиз, китоблар совға қилсангиз оламиз, ўзи, анча бўлди сизни зиёрат қилмай қўйганимизга!”

Агар газ босими кучаймаса, трубасини уздириб ташлайман, гарчи газимиз паст бўлса-да, газ идора газдан пойдаланди деб пул ёзяпти!

Раҳимжон Раҳмат

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort