Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент Шавкат Мирзиёев эркинлик берган блогерларни ким қўрқитди?

Президент Шавкат Мирзиёев эркинлик берган блогерларни ким қўрқитди?
06 Kasım 2018 - 16:29 'да юкланди ва 580 марта ўқилди.

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев даврида берилган сўз эркинлиги яна чекланмоқдами?

Президент ваъда қилаётган озод матбуотга ким қарши чиқмоқда ёки бўғишга интиляпти?

Сабаби – сўнгги ойлари айнан диний эркинлик ва конституцион ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида эркин ёзиб келган қатор блогерлар қисқа муддатли қамоқларга ташланди.

Баъзилари эса огоҳлантирилди ёки милицияга қаршилик қилди, деган уйдирма айбловлар билан жазоландилар.

Айрим фикрларга кўра, барибир, ҳозир Ислом Каримов давридан анча яхши. Чунки илгари танқидий мақоласи учун журналист узоқ йиллар қамоққа ташланарди.

Бироқ блогерларни “қўрқитиб қўйиш” усули яхши ишлаётган кўринади.

Бугун ижтимоий тармоқлардаги ўзбек сегментида эркин чиқишлар, хусусан, йирик амалдорларни танқид қилиш ва ёки сиёсий воқеаларни мустақил таҳлил қилиш ҳамда диний эркинликлар борасида ёзиш кескин камайиб кетди.

Блогерларни қўрқитиб қўйганлар кимлар ва улар буйруқни кимдан олишгани маълумми?

Президент ваъдаларидан илҳомланган блогерлар бугун қанчалик қўрқувга тушишган?

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort