Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Илм-фан динсиз – чўлоқ, дин илм-фансиз – сўқир

Илм-фан динсиз – чўлоқ, дин илм-фансиз – сўқир
07 Kasım 2018 - 9:14 'да юкланди ва 303 марта ўқилди.

Тасаввур қилинг сиз тоғ тепасидан туриб пастдаги асфальт йўлда ҳаракатланаётган машинани кузатаяпсиз. Чиройли автомобиль юриб келаётганди. Аммо, нимадир бўлди-ю машинанинг аввал ўнг қаноти, кейин чап қаноти узилиб тушди. Машина ҳаракатни тўхтатгани йўқ. Кейин автомобиль орқа ўнг, чап қанотларидан айрилди. Сўнгра, кузови тўлиқ тушиб қолди. Машина ҳайдовчиси шундагина ҳаракатни тўхтатди. Кимларгадир телефон қилди. Кўчма автосервис етиб келиб машинага янги кузов қўйиб берди ва автомобиль ҳаракатини давом эттирди. Мана шу автомобилни дунё ТАРИХИ кузовини ўрнатган кишиларни олимлар деб тасаввур қилинг.

Дунё тарихининг баъзи лавҳалари диний китобларда акс эттирилган. Аммо, Қуръонгача бўлган диний китоблар матнларини одамзот деган «ақлли» мавжудот вақти-вақти билан ўзгартириб турган. Китобдаги бир Хатбошининг «кашф» қилиниши бир салтанатнинг ўн-йигирма йиллик, балким ундан-да кўп ҳукмронлик қилиши учун етарли бўлган.

Дунё тарихини айнан диний китоблар орқали эътироф қилувчилар, ана шунақа кашфиётлар орқали тарих битганлар. Аммо, вақт ўтиши билан бошқа салтанатлар, уларнинг ўз тарихчилари туғилиб вояга етган. Яна тарих қайтадан битилган. Юқорида келтирган мисолим каби, агар инсоният тарихини автомобиль кузови деб тушунсак, унинг қанотлари шруплар билан қотирилади. Агар корпуснинг майда-чуйда шруплари яхши қотмаса кузови бўлаклари тушиб қолаверади. Ҳамма, гап ана шу шрупларнинг мустаҳкамлигида.

Қуръондан олдин Инжил Исо пайғамбарга, Забур Довуд пайғамбарга, Таврот Мусо пайғамбарга туширилган. Ундан олдин Иброҳим алайҳиссаломга саҳифалар туширилганлиги ҳақида ривоят бор. Қуръон ва бошқа Китобларнинг Илоҳийлигини тушунган кишилар учун барча фанлар айнан шу Китоблар орқали келиб чиққанига ишонади. Мабодо бу Китоблар туширилмаганида, одамларни эзгуликка чақирмаганида, одамзот бир-бирини гумдон қилиб қўймасмиди? Инсон ўз амалида эркин. Тўғри йўл қайсилигини топиш диний китоблапр орқали туширилган. Бизнинг вазифамиз тафаккур қилиб, мақбул йўлни ўзимиз топишимизда.

Диний Китобларни тан олувчилар ва уларни тан олмайдиган даҳрий олимлар учун мақбул гапни 20 – асрнинг буюк физик олими, Нобель мукофоти лауреати Альберт Эйнштейн айтган:

«Илм-фанни ҳақиқатга етиш ва англаш туйғусига тўйинган (шимдирилган, бўктирилган) кишилар яратади. Лекин, бу туйғунинг манбаи диндан олинади. Бу дунёнинг ҳисобли эканлиги, яъни онг билан уни идрок қилиш мумкинлигига ишончнинг манбаи ҳам диндир.

Бу ақидага қатъий ишончсиз ҳақиқий олимни мен тасаввур қилолмайман. Мажозий маънода буни шундай тасвирлаш мумкин: илм-фан динсиз – чўлоқ, дин илм-фансиз – сўқир».

Мана инсоният тарихидаги энг катта мўъжизавий китоб Қуръон туширилганлигига ўн тўрт аср бўлди. Ўн тўрт асрдан буён унинг бирон бир сатри ўзгармади!!!

Ўн тўрт асрдан буён битта матн! Ўн тўрт асрдан буён бу Китоб маъноси дунёнинг турли халқлари тилига таржима қилинди. Китобнинг асл маъноси сақлаб қолинди. Матнни ўзгартиришга яна ўша онгли мавжудот одам болаларининг баъзилари уриниб кўрдилар, лекин бу иш амалга ошмади.

Айтилишича, Қуръонда мингта оят тарих, воқеа ҳамда ҳодисаларга бағишланган экан. Камина юқорида келтирган мисолим Тарихни автомобиль кузови десак. Унинг мустаҳкамлагини таъминлайдиган шрупларини Қуръон оятларидан оламан. Ўйлайманки, бу манба дунёдаги ҳозиргача мавжуд китоблар – манбаларнинг энг ишончлиси. Унинг бирон сатри ўн тўрт асрдан буён ўзгармагани бошқа манбалардан устунлигига қувватлантирувчи далил, ундан бошқа матнлари ўзгартирилганлиги факти мавжуд бошқа ёзма тарихларнинг ишончсизлигига далил.

Инсонга кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, гапириш, ўз танаси орқали ҳароратни сезиш, хотирлаш қобилиятлари берилган.

Буларнинг ҳар бири алоҳида ўз ҳақиқатига эга. Мисол учун кўз товусни – «гўзал», «ажойиб», «бетакрор» деб аташи мумкин. Аммо, унинг дағал товушини эшитган қулоқ бу хулосага рози бўлмайди. Ош чиройли қилиб сузилган бўлиши мумкин, бироқ унинг тузи кам бўлса, бу ош тил учун яхши таом ҳисобланмайди.

Баҳор фаслида қор ёғиши мумкин, аммо кун қаттиқ совумаслигини биламиз. Қишда қуёш чарақлаб туриши, аммо совуқ шамол туфайли касалланиб қолиш мумкин. Инсон умри давомида бировнинг қилган ёмонлигини эслаб юриши мумкин. Аксинча, бировнинг қилган яхшилиги ҳам унинг умри давомида хотирланиб қолиши мумкин.

Мана шу сезги – қобилиятларининг бир маромда сақланиши инсоният тарихида ёзув туфайли авлодлардан авлодларга етиб борадиган кўприк вазифасини бажариб келди. Кейин фотоаппаратлар, магнитофонлар, кинокамералар, видеокамералар ишлаб чиқарилди.

Бироқ, баъзи ҳолларда ёлғончиликни ўзига касб қилган кишилар барча касб эгалари ичидан топилаверди. Ўша иккиюзламачи олимлар (уларни олим дейишга ҳам тили бормайди кишининг) эски Китоблар, асарлар матнини чатдилар, қўшдилар, буздилар, «янгиликлар» киритдилар. Кейинги кашфиёт соҳиблари ҳам бундай касофатдан қутилиб қолмадилар. Фотолар, кинокадрлар монтаж қилинди.

Хуллас, ҳеч бир усул абсолют ҳақиқатни акс эттиради деган ғоя қолмади, атеист олимлар наздида. Аммо, Қуръон ўзгармади !!! Уни ҳеч ким ўзгартиролмади. Ундаги тарих ҳақидаги матнлар нима ҳақда эканлиги насроний олимларни ҳам, мусулмон олимларни ҳам, атеист, буддавий олимларни ҳам анча вақтдан буён қизиқтиргани йўқ. Агар ўзбек олимларидан мисол келтирсам Алишер Навоий давридан ҳозирга қадар жуда кам олимларни бу иш билан шуғулландилар, холос.

Атеист – Худосизлик шароитида илм олган замонавий ўзбек олимлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мен ўзбек зиёлисиман деган барча кишиларни Қуръонда қайд этилган икки киши ҳақидаги фактга эътиборларини жалб этмоқчиман. Олдинги мақолаларимда, асарларимда бу гапларни бошқачароқ услубда айтганман. Илмий тил билан айтганда бироз шошқалоқлик қилганман. Таъбир жоиз бўлса юк ортилган вагондаги қимматбаҳо юкларни манзилга олиб борибман-у, вагонларни тортиб борадиган паровоз орқада қолиб кетибди. Энди паровозни олиб боришга тўғри келяпти. «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар» мақоли айнан менга нисбатан олдиндан айтилган мақол экан.

Бу фан Ўзбекистонда аввал ўқитилмаган. Ҳозир ҳам расмий фан сифатида тан олингани йўқ. Шу билан биргаликда, бутун дунё тилшунослари ўртасида ҳам тўлиғича тан олингани йўқ. Ваҳоланки, бу фан Европада пайдо бўлганига 200 йил бўляпти.

Унинг пайдо бўлиши европада XIX –асрнинг 10-30 йилларида ҳиндевропа тилининг юзага келиши билан боғлиқ. Ҳиндевропа тиллари асосчилари ҳисобланмиш Ф.Бопп ва Р.Раскдан бошланган. Шунингдек германист Я.Грим ва А.Потт фонетикада тарихий таққослаш назариясини яратдилар. Бу эса тилшуносликда тарихий таққослаш назарияси деган янги йўналиш келиб чиқишига сабаб бўлди.

XIX –асрнинг 50 – йилларида А.Шлейхер томонидан бу соҳада катта ишлар қилинади. Ёзма манбаларга қадар тилшуносликка оид фактларни исботлаш методикасини яратиш XIX –асрнинг охирги чорагида К.Бругман, Ф.Соссюр томонидан амалга оширилади. Улар яратган услуб замонавий тилшуносликда тарихий-таққослаш назарияси асосини ташкил этади; охирги ўн йилликларда бу назария янги илмий тадқиқот услублари билан бойитилмоқда.

1903 йилда даниялик олим Холгер Педерсен ҳиндевропа тилларининг семит-хамит, ўрол ва бошқа тил оилалари билан ўзаро қариндошлиги ҳақида фикр билдириб уларни жамлаш ҳисобига «катта оила» яратиб улар ягона боботилга бориб бирлашишини айтиб ўша боботил номини Ностратика деб атади. Бу ердаги «ностер» сўзи, лотин тилида «бизники» маъносини англатади.

Ҳолгер Педерсеннинг назарияси кишилик олмошларининг бир хиллигига асосланарди. Мисол учун мордва тилида «мон», «тон», «сон» сўзлари «мен», «сен», «у» маъносини берса, француз тилидаги айни шундай товушлар «менинг» (мой), «сенинг» (твой), «унинг» (его) маъносини беради. Ваҳоланки, мордва тили ҳиндевропа оиласига мансуб эмас.

Ҳ. Педерсеннинг назариясидан сўнг дунё олимлари турли тил оилаларидаги умумий ўзакларни топа бошладилар. Мисол учун «Ном»ни англатувчи сўз ҳиндевропаликларда, юкагирларда, кушит, финн-угор тиллари ва бошқа тилларда бир хиллиги маълум бўлди. Балким, бу оддий тасодифдир? Ёки у тилдан бу тилган ўзлашганмикин? Қадимги ўзаро боғликлик изларини қандай топиш мумкин? Тилшуносларнинг фикрича ҳиндевропа тиллари парчаланишига олти минг йиллар бўлган. Унда ностратик тилларнинг парчаланиш жарёни ундан ҳам олдин бўлган.

Рус олими А.Б.Долгопольскийнинг айтишича, ностратик тилларда тасодифий ўхшашликлар эҳтимоли жуда кам. Бундан сўз ўзаклари тасодифан эмас балки, маълум қонуниятга бўйсунган ҳолда бир хил чиқади. Бу қонунийлик уларнинг қадимда қардошлигини билдиради.

А.Б. Долгопольский «ностратик («бизнинг») тиллар» термини омадли ўйлаб топилган атама деб ҳисобламасди. Агар ҳиндевропа, ўроллик ва бошқа халқлар гапирадиган бу тилни ностратик дейилса, «малайя, хитой, конголезлар бу тилни «вестратик» (сизларники) деб аташлари керакми?» дейди ва ностратика сўзи ўрнига «борей тиллари» (юнон тилида «бореас – шимол») атамасини қўллашни таклиф этади. Мисол тариқасида австроосиё, малайя-полинезия ва бошқа бир неча тилларни ўзида бирлаштирувчи «австрик тиллар» (лотинча «жанубий») оиласини келтиради.

Ностратик тилларнинг аниқлаш услуби ностратик ва шимолий тил оилаларининг қадимий боғликлиги мавжудлигидан келиб чиқиб, бир тилдаги товуш иккинчи оила тилларида маълум қонуниятлар асосида жаранглашини топишдир.

Айнан шу қонуниятлар формуласини А.Б.Долгопольский қидириб юрган пайтда бошқа совет тилшуноси В.М.Иллич-Свитич бир неча тил оилаларидаги сўзлардаги ўзакларнинг жаранглаши ва маъноси ҳам деярли бир хил эканлиги ҳақида жиддий формулаларни таклиф қилди. Унинг хулосасига кўра Шимол тиллари парчаланиши орқали ҳиндевропа, ўрол, картвель ва бошқа тилларга ўзак сўзлар берган бўлиб чиқди.

Аммо, олим 1966 йилда автофалокат туфайли 32 ёшида вафот этганича, унинг ишлари охиригача етмай қолди. В. М. Иллич-Свитичнинг олиб борган тадқиқотлари ўша совет даври учун жуда хавфли эди. Чунки, тилларнинг қариндошлиги охир оқибат боботил назариясига олиб борар, бу эса одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги Инжилда айтилган Одам Ато ва Момо Ҳавво ривоятини тасдиқлаш эди. Яъни, СССР коммунистларининг Дарвин назариясига мувофиқ ўйлаб топган асосий маънавий ютуғи бўлмиш Инсон маймундан пайдо бўлганлиги ҳақидаги ақидасини чилпарчин қилиб ташларди. Бутун бошли коммунистик ғоя айнан мана шу ақидага қурилган эди.

Шунинг учун ҳам тилшуносликда тарихий таққослаш назарияси СССРда ўқитилмади, олиб борилган тадқиқотлар яширинча услубда бўлди. Бу гаплар ҳам чойхона, ресторан, кафедан ташқарига чиқмади.

СССР тарқалишидан бироз олдин Қуръон юртимизга кириб келди. Уни олимларимиз ўзбек тилига таржима қилдилар. Биз биринчи бор очиқ ҳолда бу Китобда нималар ёзилганлигини билдик. Кимлардир уни ўқимади, ўқий олмади. Ўқиган билан тафаккур қила олмади. Шундай бўлса-да ўзбек халқининг жуда кўпчилиги бу Китобнинг маъносини тушунишга ҳаракат қилиб кўрди.

Инсоният яралганидан буён жуда кўп китоблар ёзилди. Уларнинг сони миллиарддан кўпдир балким. Аммо, Қуръон каби ҳеч қайси бир Китоб матни иккинчи бор ўзгаришга учрамади.

Демак, ҳар бир соҳа вакили Қуръон сўзларидан иқтибос келтирар экан. Бу Китобнинг ер юзидаги ёзма манбаларнинг энг ишончлиси эканлигини билиши шарт

Қоронғу хонада пақирни сув билан тўлдириш мумкин. Бунда унинг тўлганлигини қўл билан ёки солинаётган сувнинг тушишини қулоқ билан тинглаб сезиш мумкин. Ёпиқ бочкани тақиллатиб кўриб, унинг жаранглаши орқали унда суюқлик бор, йўқлигини тахмин қилиш мумкин.

Аммо, пақир ёки бочка ичида айнан қанча сув борлигини бу услуб билан аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун бу ерда қўлимиз ва қулоғимизнинг берган «ахбороти»ни тахмин, шубҳа ва гумон деймиз. Бу эса илм дегани дегани эмас. Пақир ва бочкадаги сувни аниқлаш учун кўзнинг роли асосий.

Демак, кўзнинг хулосаси илмий!!!

Тарихни тиклашни тарихчилар, тилшунослардан ташқари, археологлар ҳам «ўзлариники» қилиб олишган. Аммо, юртимиз археологларининг баъзи хулосаларини кўриб, ўқиб, шубҳа ва гумонинг ортади. Демак илмдан узоқлашамиз.

Мисол учун 1960 йилларда биз бутун халқимиз билан Самарқанд шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлагандик. Орадан эллик йил ўтмасдан Самарқанднинг 2750 йилллигини байрам қилдик.

Савол туғилади. Нега шаҳарнинг ёши 250 йилга улуғланди? Қандай услуб билан айнан 200 йил қўшилди? Нима Подшо девонхонасидаги рўйхатлар китоби топилдими?

Тошкент ёши ҳам шундай улуғланди. Юқорида айтганимдек, археологларимизнинг хулосалари хотирамизда шубҳа ва гумонларни орттиряпти.

Ўтган асрнинг 70 йилларида француз археология экспедицияси Афғонистон шимолида Ойхонтепа деган шаҳар қолдиқларини топди. Бизникилар бу шаҳарнинг номини кўр-кўрона Ойхонимтепа деб хулоса қилиб юборишди. Нега? Нима ҳаққинг бор шаҳар номини ўзгартиришга дейдиган киши йўқ. Шубҳа, гумон. Шубҳа ва гумонлар қанча кўп бўлса, илм ўз ўрнини миш-мишларга бўшатиб беради.

Энди қўлёзмалар орқали тарих ёзувчи олимларимиз ҳақида икки оғиз. Бир арбобимиз Японияда анжуманда қатнашибди. Шунда япон тарихчи олимларидан бири ёки оддий тарихсевари, арбобимиздан «Чингизхон ва Амир Темур қариндошми?» деб савол берибди. Алломамиз нима дейишини билмай, сиёсий буюртма бўйича «улар ҳеч қандай қариндош эмас» депти.

Амир Темур таржимаи ҳолига бағишланган «Темур тузуклари» фақатгина Ўзбекистонда чатилди холос. Унинг дастлабки нашрларида уларнинг қандай қариндошлиги кўрсатилган эди-ку.

Абулғози Баҳодурхоннинг «Шажараи турк» асарининг русча матни, ўзбекча матнига нисбатан мукаммалроқ. Ибн Батутанинг «Саёҳатнома» си ҳам чатилди. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари туркий халқларнинг Олмоси! Буни тушунган ажойиб олимимиз, мукаммал таржима қилдилар. Бу китоб ҳар бир ўзбек тилшуносининг ёстиғи остида туриши керак!

Лекин китоб қани?

Мана шунақа кўзбўямачиликлар бўлавергач, инсон онги ҳақиқатни юзага чиқариш учун бошқача услуб ва йўлларни қидиришга мажбур бўлади.

Айнан шу мақсадларни кўзлаб Европада Тилшуносликда тарихий таққослаш назарияси ўйлаб топилди.

Бу фаннинг гоҳида тўхтаб қолиши, унга қарши кучларнинг кучайиб кетиши оқибатида юз беряпти. Мантиқан ўйлаб қаралса, бунга асос бордай кўринади.

Мисол учун В.М.Иллич-Свитичнинг услубини олайлик. Ўзак сўзлар ўрнида қолади, уларнинг жаранги ва маъноси ҳам деярли бир хиллиги ҳам инобатга олинади.

Масалан:
kali(n) олтойликлар тилида уканинг хотини;
kalu – ўрол тилларида қуда томондан аёл қариндош;
kal – дравид тилида амакининг хотини;
glou – ҳиндгерман тилида аканинг хотини;
Kal- картвель тилида аёл;
kl(l) – семит-хамит тилида келин деган маънони беради.

Афсуски, В.М.Иллич-Свитич жуда ёш – 32 ёшида автоҳалокат туфайли вафот этган. У бу сўзнинг келиб чиқиши айнан кимга тегишли эканлигини билмай кетди.

Бу сўз ўзбек тилида мантиқий ечилади. Келин сўзи «Кел» ва «Ин» сўзларидан ташкил топиб. «Уйимизга кел» , «уйимизга келди» маъноларини беради. Ҳа, ҳозир биз «Ин» деганда юмронқозиқнинг ёки сичқоннинг инини тушунамиз. Худди «сарай» деганда руслар лаш-лушлар сақланадиган жойни тушунгани каби. Татар қардошларда «Ин» ҳалиям «имтиёзли» ўринда турибди. Улардаги Абдуллин фамилияси «Абдулланинг уйидан», «Абдулланинг уйига тегишли киши» маъноларини беради. Полякларда жанобни ПАН дейишади. Пан ҳам асл туркий Пана – уйи бор киши, бой маъносини беради. Бекорга уйни биз «бошпана» демаймиз. Руслардаги дворян сўзиям, туркийча «деворли уйга тегишли» маъносидан келиб чиқади.

Иллич-Свитичнинг формуласида мантиқ бор. Яна бир оддий мисолни келтираман.

Араб тилидаги Юсуф, итальян тилида Жузеппе, француз тилида Жозеф, немис тилида Йозеф, рус тилида Иосиф, ўзбекчада Юсуп, қозоқчада Жусуп, қирғизчада Усуб.

Тилшуносликда тарихий таққослаш назариясининг мен илгари сураётган услуби айнан исмлар, халқлар номлари ва жой номлари келиб чиқиши ҳақидаги хулосалар туфайли ҳақиқатнинг тагига етишдир.

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort