Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳеч қачон Ўзбекистоннинг ривожланишига, ўзгаришига умид қилманглар…

Ҳеч қачон Ўзбекистоннинг ривожланишига, ўзгаришига умид қилманглар…
07 Kasım 2018 - 16:06 'да юкланди ва 709 марта ўқилди.

Ҳеч қачон Ўзбекистоннинг ривожланишига, ўзгаришига умид қилманглар. Чунки ҳар қадамда буни хоҳламайдиганлар, қўлида халқни бошқариш рулини ушлаб турганлар бор, аммо буни сезмайдиганга, билмайдиганга олиб ўтирар экансиз қандай ўзгариш бўлсин?

Халқ шунчалар лоқайдми? Шунчалар қўрқоқ бўлиб кетдикми?

Мен қишлоққа келганимга 5 кун бўлди. Свет ҳар куни паст ёнганлигидан ўтин ёқиб ўтирибмиз. 4 ноябрь куни қишлоқда бир оилани уйи хонадон эгалари айби билан ёниб кетди. Шу сабабли ҳар куни қишлоқни комиссия босган.

Бугун 7 ноябрдан светлар ўчмаяпти, газлар шундай баланд ёняпти-ки, мазза қилиб ўтирибмиз. Газ яхшилигидан ҳаммомларни иситиб чўмилиб олдик. Бўларкан у, бор экан ку, газлар, сувлар, имкониятлар…

Текширишган комиссия камчиликларни кўрмай яхши деб кетар энди? Демак вақтинча бўлса ҳам кимнидир уйи ёниши керак экан газлар, светлар ёниши учун..

Ким айбдор?

Жуда қизиққанларга адрес – Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қумбосди қишлоғи. Одамларни нима қилиш керак-а? Ўша виждонсиз маҳалла комитети раиси, мутасаддилар қандай виждон билан ишламоқда, кимни алдамоқда? Унинг ўрнига 3 ойгина қишда свет ва газни бериб, қарилар ва чақолоқларни ўйлаб савоб қилса бўлмайдими? Бундай ўйинлар қачон тугайди?

Гўзал Алимова

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort