Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Газетамиз муҳарририни Эрк партияси билан алоқадорликда айблашга уринишди”

“Газетамиз муҳарририни Эрк партияси билан алоқадорликда айблашга уринишди”
07 Kasım 2018 - 22:34 'да юкланди ва 393 марта ўқилди.

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов ўзининг қўлга олиниши тафсилотларини сўзлаб берди:

Шундан сўнг, Боғот тумани ИИБ терговчиси газетамиз муҳаррири Эрпўлат Бахтга босим ўтказишга, уни Эрк партияси билан алоқадорликда, хориждан моддий ёрдам олаётганликда айблашга уриниб кўрди. Бироқ, ҳеч нарса қилолмади.

Кейин Қўшкўпир тумани ИИБ биносига олиб кетишди ва жиноят қидирув бўлими бошлиғи хонасига олиб киришди. У ерда мени DAMAS автомобили ичида урган шахсни кўрдим. Ходимлар уни «Журъат оға», деб чақиришларидан, исмини ҳам билиб олдим. Кирганим заҳоти у мени қаттиқ тепди. Тентираб кетдим, телефоним ҳам тушиб кетди. Журъат телефонни қўлига олиб, «Кодни айт», – деди. Айтдим. Кейин телефонимдаги ёзишмаларни ўқиди. Шундан сўнг, яна бир ходим билан телефонимдаги материалларни ўчира бошлади. Унда Қўшкўпир туманидаги шикоятлар бўйича ўрганилган материаллар, интервью видеолари, хусусан, ҳоким мажлисида туширилган воқеалар ҳам бор эди. 1,5 соат вақт давомида барча материалларни ўчиришди.

Шундан сўнг, Журъат: «Қисқаси, ичганман деб яхшиликча ёзасанми ё бўлмаса яна «ишлаймизми»? Агар тонсанг, сени узоқ муддатга «тиқаман», ҳозирни ўзида чўнтагингга «ташлайман». Яхшиликча ёз, «ичганман, кириб мажлисни буздим», деб ёз» – деди.

Мен: «Майли, ёзаман, аммо бир кун келиб чиқаман-ку?» – дедим. «Менга дўқ урма!» – деб қорнимга яна бир зарба туширди. Шундан сўнг айтганларини ёзиб беришга мажбур бўлдим.

Шундан сўнг, мени Қўшкўпир тумани ИИБ биносига олиб боришди. У ерда бошлиқ ўринбосари қандайдир қоғозга имзо чекиши керак экан. Қўлимда кишан билан хонасига олиб киришди. Ёш йигит экан. У ёнимга келиб: «Хўш, суд бўлдими? Сен ўзи нима қилиб юрибсан», – деди ва қорнимга мушт туширди. Икки букланиб қолдим. «Қўлимга тушдинг, энди бир йил назоратимда турасан», – деди. Яна бир мушт туширмоқчи бўлганида, телефон жиринглаб қолди. Шундан сўнг, бизни хонасидан чиқариб юборди.

Кейин Хазорасп тумани ИИБ биносидаги изоляторга олиб боришди. 7 кунлик қамоқ жазосини ўша ерда ўташим керак экан, чунки Қўшкўпир тумани ИИБ изоляторида жой йўқ экан.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort