Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Саудлар яна битта журналистни қийнаб ўлдиришган

Саудлар яна битта журналистни қийнаб ўлдиришган
07 Kasım 2018 - 22:47 'да юкланди ва 504 марта ўқилди.

Журналист ва ёзувчи Турки бин Абдул Азиз аль- Жассур (Turki Bin Abdul Aziz Al-Jasser) Саудия Арабистонида қийнаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқади. Бу хабарни New Khaleej нашри, ҳуқуқ химоячиларига таяниб маълум қилган.

Нашрнинг ёзишича, бу воқеа журналист Жамол Қошиқчининг ўлимидан бир ой аввал содир бўлган.

Журналист Ал Жасур 2017 йилнинг май ойида яширинча твиттер аккаунт ишлатгани учун ҳибсга олингани айтилмоқда. Kashkool деб номланган бу аккаунтда қирол оиласи аъзолари ва бошқа амалдорлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида хабарлар тарқатиб келинган.

Журналистни Твиттернинг Дубайдаги офисида Саудия махсус ҳизматлари ҳодимлари ҳибсга олишган. Хабарларда айтилишича, уни ҳибсга олган ҳодимлар Саудия шаҳзодасининг маслаҳатчиси Ал Кахтаний буйруғини бажаришган.

Ал Кахтаний яқинда Жамол Қошиқчининг ўлими тергови муносабати билан истеъфога чиқарилган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort