Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

2018 йилда қонунни энг кўп ҳокимликлар бузган

2018 йилда қонунни энг кўп ҳокимликлар бузган
08 Kasım 2018 - 16:23 'да юкланди ва 371 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган текширувлар хулосасига кўра¸ 2018 йилнинг 10 ойи давомида ҳокимликларнинг 6370 та қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланган.

ЎзАнинг ëзишича¸ “ шундан, 2 882 та ҳолатда аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилган, 741 таси бўйича ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган, 28 та хизматлар марказлар орқали эмас, балки тўғридан-тўғри кўрсатилган. 24 та аризаларга асоссиз рад жавоби берилган ҳамда 2 695 та бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган”.

Агентликнинг билдиришича¸ ҳокимликлар томонидан энг кўп қонун бузилиш ҳолатлари чакана савдо учун лицензия ва рухсатнома бериш жараëнида содир этилган.

Давлат хизматлари агентлиги¸ ўтказилган текширувлар натижасида 144 та шахснинг интизомий жавобгарликка тортилгани¸ хусусан улардан 20 нафарининг лавозимидан бўшатилгани¸ 117 нафарининг эса¸ давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганини билдирган.

Президент Мирзиëевнинг 2017 йил 12 декабрь кунги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort