Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Келганда бордир

Келганда бордир
09 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 265 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

КЕЛГАНДА БОРДИР

Ҳар кун юз минг келиб-кечар, дунёдан,
Бу миқдор ҳар кимса келганда бордир.
Юз минг нодон хушлаб, боқса, феълига,
Юз минг ўзин, йўлга солганда бордир.

Юз минг дарвеш сийнасини доғлаган,
Риёзатда тортиб, белин боғлаган,
Бир нечалар хуну гирён йиғлаган,
Нечалар ғам билмас, кулганда бордир.

Сайр айласанг, бу дунёнинг тўрт бурчин,
Қоришибдир ҳалол, ҳаром, арвоҳ, жин,
Нечалар покланиб, йўл босарлар чин,
Неча юз минг гумроҳ бўлганда, бордир.

Бошсиздир, айёмлар, англамас эрлар,
Кошки, сўрасалар, сочсайдим дурлар,
Қани ул Сулаймон, Рустаму шерлар,
Беклар ҳиммат боғлаб, тошганда бордир.

Маҳдумқули, ростлан, қайғу келтирма,
Бу бир иш вақтидир, ўзинг йитирма,
Сўзим олган йўқ деб, хомуш ўтирма,
Жаҳон киндир, чандон билган-да бордир.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort