Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Украина мухолиф журналистни Ўзбекистонга беришни рад этди

Украина мухолиф журналистни Ўзбекистонга беришни рад этди
09 Kasım 2018 - 9:40 'да юкланди ва 474 марта ўқилди.

Украина Бош прокуратураси ўзбек журналисти Нарзулла Охунжоновни Ўзбекистон ҳукумати талабига кўра экстрадиция қилишдан бош тортди.

Бу ҳақда “Amnesty international”нинг Украина бўлими ижрочи директори Оксана Покальчук ўз Facebook cаҳифасида баён қилган.

Покальчукнинг айтишича, Охунжонов Ўзбекистонда «ҳукуматни танқид қилиш сабабидан хавф остида» қолган. “Ўтган йили Охунжонов турмуш ўртоғи ва беш нафар қизи билан Украинадан сиёсий бошпана сўрашни режалаштирган, аммо у Украинага учиб келиши биланоқ Жуляна аэропортида, қийноқлар ва адолатсиз суд кутаётган, ватанига қайтариб юбориш учун қўлга олинган. Amnesty International Ukraine зудлик билан ёрдам бериш акциясини ўтказди ва Охунжоновнинг ҳибсдан озод қилинишига эришди, кейинчалик эса Охунжонов расмий қочқин мақомини олди”, дея хабар беради Покальчук.

Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилган журналист Нарзулло Охунжонов таҳдидлар туфайли мамлакатидан 2013 йилда чиқиб кетган. Охунжонов 2017 йилнинг 25 сентябр куни оиласи билан Туркиядан учиб келган вақтда, Киевнинг Соломенск тумани суди қарори билан ҳибсга олинган эди. У Украинага келишдан олдин ушбу мамлакатдан сиёсий қочқинлик мақомини сўраб мурожаат қилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort