Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Россия: Ўзбекистонга ҳарбий иттифоқимизда жой бор

Россия: Ўзбекистонга ҳарбий иттифоқимизда жой бор
09 Kasım 2018 - 9:48 'да юкланди ва 577 марта ўқилди.

Россия Ўзбекистонга Коллектив хавфсизлик шартномасига кузатувчи давлат мақомида қайтиш таклифи билан чиққан. Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Москвага сафари давомида билдирилган бу таклиф Россия раҳбари ва бошқа сиёсатчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи ортидан кузатилмоқда.

Ислом Каримов президентлиги даврида Тошкент Москва етакчилигидаги бу ҳарбий иттифоқни айнан мамлакат мустақиллигига таҳдид туғдириши ҳадики боис тарк этган эди.

Бу таклиф Остонада Коллектив хавфсизлик шартномасига кирувчи давлатлар саммити ўтаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Ҳозирча бу таклифга расмий Тошкент муносабати аниқ эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ой Президент Владимир Путинни Тошкентда кутиб олган. Улари Икки ўртадаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатларни имзолашган эди.

Рус миллатчи сиёсатчиси Владимир Жириновскийнинг Бухорода расман қабул қилиниши Ўзбекистон-Россия муносабатлари ҳақиқатда ўзгаришларга учраётгани, янги раҳбариятда россияпарастлик сиёсати яққол кўзга ташланмоқда, деган хавотирларни юзага чиқарди.

Бу мунозараларга Жириновскийнинг ўзбеклар ҳақоратланган, минтақа давлатларини Россия таркибига қўшиб олишга доир баёнотлари билан танилгани сабаб бўлди. Тошкент минтақада тақиққа тушган Жириновскийга уюштирилган қабул юзасидан бирор изоҳ бермади.

Мирзиёев ва Путин октабр ойида Тошкентда ўтган музокаралари давомида Ўзбекистонни Россия етакчилигидаги ҳарбий, сиёсий, иқтисодий иттифоқларга қайтиши мумкинлиги ҳақида гап йўқ. Ҳар ҳолда ташриф бўйича жамоатчилик тақидим қилинган маълумотларда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмайди.

Аммо Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистон-Россия алоқаларида шиддатли яқинлашув бошлангани алоҳида қайд этилади.

Мирзиёев ҳокимиятга келишида Москва бевосита иштирок этгани ҳақида тахминлар ҳам йўқ эмас.

Мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ фикрича, Каримов ўлимидан сўнг минтақани энг йирик давлати бўлган Ўзбекистонни Мирзиёев орқали бошқариш Путин, Россия учун энг маъқул йўл сифатида танланган.

“Каримов ўлимидан сўнг юзага чиққан номзодлар орасида Мирзиёев Россия учун энг маъқули эди. Чунки Рустам Азимовга Ғарга оғиши мумкин номзод сифатида қаралди. Парламент раиси эса (Ниғматилла Йўлдошев) ҳеч қандай сиёсатчи эмас эди. Танлов сифатида Мирзиёев қолган эди чунки у Каримов даврида ҳам Путин билан яхши эди, Россияга нисбатан бирор қаршилиги йўқ. Шу сабаблар боис ҳам минтақадаги энг муҳим давлат бўлган Ўзбекистон раҳбарлигига Мирзиёевни олиб келиш, у орқали бу ўлкани бошқариш Путин учун энг яхши номзод эди”, – дейди Солиҳ.

Россия-Ўзбекистон алоқалари Каримов даврида совуқ бўлмаса-да, бир қадар масофада эди. Каримов Россияга нисбатан шубҳа гумонларини яширмаган. Ўзбекистонни Москва етакчилигидаги ҳарбий иттифоқ Коллектив хавфсизлик шартномасидан чиқиб кетиши ҳам шу хавотирларга асосланган эди.

Шу маънода Каримовнинг ўлими, Ўзбекистонда ҳокимият алмашиши Москва-Тошкент муносабатларида янги бир даврни бошлаб берди.

Олим Бахтиёр Исабекка кўра, Тошкент-Москва ўртасидаги бу янги давр жамоатчилик даражасида, ижтимоий ҳаётда ҳам яққол сезилмоқда.

“Бу ўзгаришлар назаримда яхши эмас, айниқса тил сиёсати бўйича. Ўша 1980-90 йилларда ўзбек зиёлилари кўтариб чиққан масалалар(ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш) яна тескари томонга қараб кетяпти. Мен озим кузатиб, ҳисоб китоб қилдим. Биз яшайдиган ҳудудни ўзида ўзбек тилининг совет давридаги ва ҳозирги пайтдаги қўлланиш доирасини оладиган бўлсак, ҳатто совет давридагидан ҳам пасайиб кетган. Мен амалиётини айтяпман, бунинг устига неварам учун ўзбек тилидаги мактаб қидирдим, топдим, аммо мактаб директори менга нега неварангизни рус тилли мактабга бермаяптисиз, рус тилини билар экан-ку дейди. Ҳамма русча мактабга беряпти, демак шароит шуни талаб қиляпти”, – дейди Бахтиёр Исабек.

Мирзиёев президентлик сайловларидаги ғалабаси ортидан Каримовни ташқи сиёсий тамойилларга содиқ қолишини билдирган эди. Бу тамойиллардан бири Ўзбекистонни ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаслиги, ўз ҳудудида хориж давлатларига қарашли ҳарбий базаларни жойлаштирмасликдир.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort