Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нодир Тўрақуловнинг яна бир жинояти маълум бўлди

Нодир Тўрақуловнинг яна бир жинояти маълум бўлди
14 Kasım 2018 - 12:12 'да юкланди ва 12805 марта ўқилди.

Ўзбекистон ҳарбий судида иши кўрилаётган Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Нодир Тўрақуловнинг яна бир жинояти ошкор этилди. Термиз яқинидаги бир жойдан Н.Тўрақулов томонидан аввал қийноққа тутилган, кейин отиб ўлдирилган ўрта ёшдаги эркак ва унинг 5 ёшли қизининг жасадлари топилди, – дея хабар беради Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Тошкентдаги манбалари.

Уларнинг айтишича, иккала жасаднинг ҳам қўллари кишанланган ҳолда топилган.

“Иккала жасаднинг ҳам қўллари кишанланган ҳолда топилган, иккаласининг ҳам пешанасидан икки ўқ отилган, бу даҳшат. Беш ёшли қизни ҳам отиб ўлдирган. Кўмишдан олдин унинг ҳам қўлларидан кишанни ечмаган”, – дейди манбалар.

ЎХҲга келган маълумотларга кўра, ўз вақтида Тўрақулов Сурхондарё вилояти МХХ тергов бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлаб юрган пайтда, унинг буйруғи билан Сурхондарёлик бир одамни уйидан олиб кетишади. Уйда ота билан қизи ҳам бўлади ва бола ёлғиз қолмайман деб йиғлайди. МХХ ходимлари Тўрақуловга қўнғироқ қилиб, одамнинг қизини ҳам ёнида олиб келмоқчи, олиб борайликми?, – деб сўрашади. Тўрақулов сўкиниб иккаласини ҳам олиб келишни буюради.

Бу маълумотлар Н.Тўрақуловнинг ишини кўриб чиқиш давомида маълум бўлган. Тўрақуловнинг шофёри кўрсатма бериб, жасадларнинг кўмилган жойигача айтиб берган ва Н.Тўрақулов ҳам ўз жиноятини тасдиқлаган.

Нодир Тўрақуловнинг иши бўйича қийноққа солиниб, яширин отиб ўлдирилган одамлар жуда кўп топилди ва булар сони 20 тага етади, ва уларнинг кўпчилиги аёллардир.

Аммо, шунча даҳшатли жиноятларга қарамай Н.Тўрақулов иши бўйича прокурор унга 16 йил қамоқ жазоси сўради. Аслида бундай жиноятлар учун Н.Тўрақулов олий жазога лойиқдир.

Нодир Тўрақулов қамоққа олингунга қадар Сурхондарё вилояти МХХ тергов бошқармасида тергов бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. У МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг ўнг қўли бўлган. Н. Тўрақулов Ўзбекистон республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг куёвидир.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Олимжон ;

    Шу ўлдирилган одамларни қариндошлари қасд олмайдими?
    Ёки Сурхонни зўр йигитлари қани?

    17/11/2018 12:06
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort