Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Талончи дунё

Талончи дунё
23 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 646 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ТАЛОНЧИ ДУНЁ

Тирноғи темирдан талончи дунё,
Ишинг бўлмас номус билан ор билан,
Юзи гўзал, сўзда ёлғончи дунё,
Қўймассан кезмакка ёрни-ёр билан.

Муҳаббат авжида, ёрим, ”кел”” деса,
“Матлабингни сўр-да, мендан ол” деса,
“Бир кун турдинг, бир кечага қол, деса”,
Қадам қўйсам, оёқ эмас, сар (бош) билан.

Кун-кундан авж олар чархингнинг ели,
Қасд этса қуритар, Жамнани, Нилни,
Бир кунда “пўшт”-“пўшт”лаб, маст этар филни,
Истаса, йўқ айлар бозни пар билан.

Заминнинг устина чўкмишлар, тоғлар,
Саҳролар бағрида ям-яшил боғлар,
Сен истасанг, ҳар бир нарса йиқилар,
Жилғалар сел билан, тоғлар қор билан.

Мазлумлар додина қулоқ тутмассан,
Йиғлаганга асло шафқат этмассан,
Жон матосин олсанг, қайтиб сотмассан,
Хасни алишмассан симу зар билан.

Лайли учун тошлар отдинг, Мажнунга,
Золим, инсоф айла бу ноҳақ хунга,
Ҳар кун қирқ от безаб бердинг Қорунга,
Исо кезди ер юзини хар (эшак) билан.

Маҳдумқули айтар, ишинг талондир,
Жабру зулм аввал бошдан келгандир,
Эътиборинг йўқдир, сўзинг ёлғондир,
Дўст қўймадинг, яксон этдинг ер билан.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort