Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қирғизистонда собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бормоқда

Қирғизистонда собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бормоқда
19 Kasım 2018 - 18:09 'да юкланди ва 918 марта ўқилди.

Алмазбек Атамбаев: Амалдаги ҳокимият Бакиевнинг йўлини танлади

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, жорий йилнинг баҳоридан бери матбуотда кўриниш бермаган собиқ президент Алмазбек Атамбаев 18 ноябрда “Апрель” телеканали орқали чиқиш қилиб, амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков штаби сайловда ишлатган маблағ масаласида ўз муносабатини билдирди.

– Бу нарса нега ҳозир ошкор этилгани тушунарли. Улар Икрам Илмияновни (Атамбаевнинг энг яқин ва ишончли одамларидан бири – муҳаррир) қамаб қўйишди. Бу нарсани штабнинг бухгалтери билар эди. У ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътили олиб, чет давлатга чиқиб кетди. У ўз ҳаётига таҳдид қилинишидан қўрқмоқда. Бугунги ҳокимият Бакиевнинг (2005йил апрель инқилоби ортидан ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент- муҳаррир) йўлини танлади. Бу ҳужжат ҳақида билганлар ўз ҳаётидан хавфсирашмоқда,-деди Атамбаев.

Собиқ президент амалдаги ҳокимият одамларни қўрқитиш учун гуноҳсиз одамларни қамаётганини ҳам иддао қилди:

-Улар гуноҳсиз одамларни қамаб қўйишмоқда. Қубаничбек Қулматовни (Бишкекнинг собиқ мэри – муҳаррир), Сапар Исақовни (собиқ бош вазир-муҳаррир) қамаш орқали: “Биз хоҳлаган одамни қамаймиз, керак бўлса ўлдирамиз”, дейишмоқда. Шунинг учун одамлар ўз ҳаётидан хавфсирамоқда. Илмияновни қамашмаганида бу ҳужжат ошкор этилмас эди. Балки бу оила ўзларининг ҳақиқий юзларини яна анчагача яшириб юришар эди. Мени ҳайрон қолдиргани, қонунда биз махсус фонд маблағларига чекловни олиб ташлаганмиз. Агар бу тоза пул бўлса, нега ишлатилган маблағни очиқ кўрсатишмади? -деди Алмазбек Атамбаев.

Сўўрўнбай Жээнбеков: Атамбаев мендан етовдаги раҳбар ясашга ҳаракат қилди

Амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва унинг маъмурияти Атамбаевнинг бу интервьюсига муносабат билдирмади. Аммо 16 ноябрь куни 24.kg ахборот агентлигига интервью берган Сўўрўнбай Жээнбеков Атамбаев билан муносабатлари расман бузилганини тасдиқлаган эди.

“Мен ҳеч қачон Атамбаев билан муносабатим бузилганини айтган эмасман. Ҳа, биз узоқ вақт партиядош ва маслакдош бўлганмиз. Бироқ мендан етовдаги раҳбар ясашга ҳаракат қилиш, қанақадир учинчи шахслар орқали мени бошқаришга уриниш Атамбаевга инсон сифатида ҳам, собиқ президент сифатида ҳам, партиядош ва маслакдош сифатида ҳам обрў-эътибор келтирмайди. Менга унинг бу ҳаракатлари мутлақо тушунарсиз бўлди”, -деди Сўўрўнбай Жээнбеков 24.kg ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Сўўрўнбай Жээнбеков сайловда ишлатган пул ҳақидаги иддао

Бишкеклик ҳуқуқ фаоли Нурбек Тўқтақунов 15 ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков президент сайловида расман эълон қилинганидан кўп маблағ харжлаганини ва буни яширганини иддао қилган ҳамда “Жээнбековдан ҳам, Атамбаевдан ҳам кўнгли қолган” одам тақдим этган рўйхатни эълон қилган эди.

Фаолнинг иддао қилишича, Сўўрўнбай Жээнбековнинг сайлов штаби Марказий сайлов комиссияси эълон қилгани каби 158 миллион 96 минг 175 сўм эмас, балки 1 миллиард 170 миллион 265 минг 187 қирғиз сўми ҳамда 6 миллион 855 минг 700 АҚШ доллар, жами бўлиб тақрибан 17 миллион доллар пул сарфлаган.

Нурбек Тўқтақунов фикрича, бу ҳолат президентга импичмент эълон қилиш учун асос бўла олади. Шунинг учун ҳам у ҳуқуқ органларидан бу ҳужжатларни текширишни талаб қилмоқда.

Президент матбуот котиби Толгонай Стамалиева эса маълумотни фейк деб атади. Бироқ президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг сайлов штабини бошқарган Фарид Ниёзов бу маълумот “ҳақиқатга яқин”, деб айтди.

Жээнбеков ҳокимият тепасига келганидан кейин, Атамбаевнинг яқин маслакдошлари бўлган собиқ бош вазирлар Сапар Исақов ҳамда Жанторо Сатибалдиев коррупцияда айбланиб қамоққа олинди, Атамбаевга яқин бўлган бошқа бир неча расмий ишдан олинди.

Шундан сўнг Сўўрўнбай Жээнбеков билан ўтган йили президентликни топширган Алмазбек Атамбаев ўртасидаги муносабатлар совуб кетгани айтилади

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube