Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хитой миллион уйғурни махсус лагерларда сақлаяптими?

Хитой миллион уйғурни махсус лагерларда сақлаяптими?
20 Kasım 2018 - 11:35 'да юкланди ва 401 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Хитой ўзининг ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий аҳоли учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қуришда давом этяпти.

Бу ҳақда Би-би-си янги далилларга эга бўлди.

Хитой бу ҳибсхоналарни терроризм хавфи билан курашиш, ҳамда аҳолига хунар ва Хитой тилини ўргатишни мақсад қилувчи “қайта тарбиялаш марказлари” деб тасвирлаган.

Аммо, экспертларга кўра, Би-би-си топган муассасалардан бири дунёдаги энг катта ҳибс марказларидан бири бўлиши мумкин.

Миллионлаб мусулмонлар бу лагерларда маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.

Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.

Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.

Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.

Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.

Ибрат Сафо Лондонда бўлиб ўтган уйғур жамоаси йиғинида қатнашиб уйғур хонанда ва инсон ҳуқуқлари фаоли Раҳима Маҳмут билан суҳбатлашди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort