Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олинди?

Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олинди?
21 Kasım 2018 - 16:15 'да юкланди ва 440 марта ўқилди.

Ўзбекистонда суд Озодлик радиоси журналисти Шуҳрат Бобожоновга тегишли уйни мусодара қилган. Бобожоновнинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ундан мустақил журналистик фаолияти учун ўч олмоқда.

Озодлик радиоси инглиз тилида тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Озодлик радиоси журналистларини таъқиб қилишда давом этяпти.

Би-би-си аввалроқ хабар қилганидек, февраль Урганч туман суди Фуқаролик кодексининг 191 моддасига биноан, Бобожоновнинг уйида ҳеч ким яшамаётганини даъво қилиб уйни давлат тасарруфига мусодара қилиш қарорини чиқарганди. Аммо бу қарор ҳақида Бобожоновлар оиласи август ойида билиб қолганлар.

Суд, шунингдек, уй давлат кадастрида қайд қилинмаганини айтган.

Лекин, Бобожоновнинг Урганч туманида яшовчи укаси Ғайратнинг Би-би-сига айтишича, уй бўш эмас ва барча ҳужжатлар жойида.

Шуҳрат Бобожонов айни уй қурилган ер унга Урганчда ўқитувчи бўлиб ишлаган даврида давлат томонидан берилганини тасдиқловчи ҳужжатга эга.

Унга кўра, бу уйни қуриши ортидан маҳаллий ҳокимият уйни рўйхатдан ўтказишдан мунтазам равишда бош тортиб келишган.

Шуҳрат Бобожонов ва унинг укаси Қудрат Бобожонов 2014 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан мосуво қилинганлар. Шуҳрат Бобожоновнинг икки бошқа укаси Қудрат ва Ғайратларнинг ҳам уйлари мусодара қилингани хабар қилинади.

Қарор чиққанидан бери орада ўтган олти ойлик муддат ниҳоясига етганига қарамай, Шуҳрат Бобожонов қарордан шикоят қилганини билдирди.

Би-би-cи аввалроқ ҳукм борасида муносабат олиш учун судя У.Машариповга боғланди, аммо унинг ўзи билан суҳбатлаша олмади. Би-би-cининг Урганч туман ҳокимидан изоҳ олиш ҳаракатлари зое кетти.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort