Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёт яхши

Ёт яхши
27 Kasım 2018 - 6:00 'да юкланди ва 304 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ЁТ ЯХШИ

Хуш кунингда шоду хуррам кезмакка,
Бормакка, келмакка етти ёт яхши,
Ғамли кунда яқинларинг устингда,
Қону қардош, туғишганинг зот яхши.

Охиратдан ваҳминг бўлса, ҳалол бўл,
Фақирни инжитма, сувдек зилол бўл,
Фаҳмли бўл, диққатли бўл, Билол бўл,
Оқил эрсанг, сўзга қулоқ тут яхши.

Юракка таянчдир ўғил зурёди,
Маҳбуб ҳабиб бўлса, қалбнинг қуввати,
Йиққаннинг дунёда учдир муроди,
Маҳбуб яхши, яроғ яхши, от яхши.

Муллолар Охират сўзин сўйларлар,
Мункир бўлма, Ҳақ ишига бўйларлар,
Ким билади, Қиёмат кун найларлар,
Егил-ичгил, миниб, қучиб, ўт яхши.

Тангри кенг айласа банда кўнглини,
Ризқ оғзина кирар, тутсанг қўлини,
Давлат гузар этса, топар йўлини,
Келар бўлса, кетар бўлса, ёт яхши.

Наф олмаган кимса сўздан, ўгитдан,
Анойидир, фарқи йўқдир таёқдан,
Узоқ юргил, сўз англамас йигитдан,
Эгасина ундан иссиқ ит яхши.

Маҳдумқули, дўстдан сиринг гизлама,
Бевафодир номаҳрамни кўзлама,
Жой тушмаса, халқ ичинда сўзлама,
Сўзлар бўлсанг, соз аслига ет яхши.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort