Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Чумчуқлар

Чумчуқлар
02 Aralık 2018 - 6:00 'да юкланди ва 368 марта ўқилди.

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ЧУМЧУҚЛАР

Чумчуқлар шип-шийдон боғнинг болалари.
Улар ҳазин йўлкаларнинг,
Чирик хазонларнинг боласи эрур.
Аёзнинг,
Шамолнинг арзандаси,
Яйдоқ карнизларнинг эрка боласи,
Кузда – ёмғирнинг,
Қишда – қорнинг,
Нима иссиқ бўлса, ўшанинг боласидир улар.
Улар фақат чумчуқ эмас,
Ҳатто ўзи ейдиган қуртнинг,
Ўз танасидаги ҳароратнинг боласидирлар.
Улар – ҳар нарсанинг боласи,
Фақат шаҳарники эмас,
Шаҳарнинг боласи эмасдир улар.

1980

(246)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (150-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort